Ислом дунёсида катта йўқотиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом дунёсида  катта йўқотиш,
Мўминлар бошида аламли ёзиқ.
Аллоҳ ҳузурига кетдилар шошиб,
Ҳурматли Шайхимиз Муҳаммад Содиқ.
 
Қайнаб чиқаётган илм булоғин
Барча мўминларга қилдилар тортиқ.
Очдилар ҳар кимнинг иймон булоғин
Ҳурматли Шайхимиз Муҳаммад Содиқ.
 
Илмга ташнанинг чанқоғи қониб,
Маънавий руҳимиз оларди ҳордиқ.
Қалбларда эътиқод олови ёниб,
Сизни тинглар эдик, Муҳаммад Содиқ.
 
Билмаганни сўраб олардик билиб,
Жавобингиз бўларди иймонга озиқ.
Ўлимингиз кетди юракни тилиб,
Ҳурматли шайхимиз Муҳаммад Содиқ.
 
Илмингиз меваси – китобларингиз,
Биз учун ҳар қандай бойликдан ортиқ.
Қулоғимда қолди хитобларингиз,
Ҳурматли Шайхимиз Муҳаммад Содиқ.
 
Бизга йўл кўрсатган асарларингиз,
Ҳатто ўлимингиз оламга ибрат.
Дунё бўйлаб минглаб шогирдларингиз
Сизни кузатиш-чун келдилар, Ҳазрат.
 
Бундайин ҳурматни кўрмаган кўзим,
Мени чулғаб олди ҳавас ва ҳайрат.
Сизга шогирдликдан бахтлиман ўзим,
Бизга таълим берган муаллим – Ҳазрат.
 
Икки дунёнгизга етарли савоб,
Ислом дини учун қилдингиз хизмат.
Аллоҳ сизга берди муносиб жавоб,
Улкан муҳаббатга етдингиз, Ҳазрат!
Мастура Тиллабоева
Мавзуга оид мақолалар
Баъзида оддийгина бир сурат мингта сўздан кўпроқ маънони англатиши мумкин. Индонезияда олинган мана бу сурат ҳам отаонага яхши муносабат намунасини ифодалаш давоми...

00:48 / 24.01.2019 3057
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан ҳозирда Фарғона вилоятида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтаётгани барчага маълум. Бувайда, Учкўприк ва Бағдод давоми...

03:55 / 07.02.2018 3169
Умумжаҳон исломий хайрия ташкилоти  инсонпарвар ташкилотларнинг энг катталаридан ҳисобланади. У мустақил ташкилот бўлиб,  дунёнинг турли жойларида ҳар хил давоми...

03:06 / 27.01.2017 3300
           Чет давлатга ишлагани кетган грузиялик аёл янги ватанлик бўлди. Бир неча йиллар ишлагач, Исмоил Миннет исмли мусулмон кишига турмушга чиқди ва Исломни давоми...

02:14 / 21.07.2018 2779