Ислом аёлни улуғлайди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом келишидан аввал арабларда аёл зотига энг қадри паст мавжудотлардан бири сифатида қаралар эди. Улар қиз фарзандларидан ор қилиб ёки фақирликдан қўрқиб уларни тириклай кўмиб юборар эди.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Исро сурасининг 31- оятида марҳамат қилади : «Болаларингизни фақирликдан қўрқиб ўлдирманг. Биз уларни ҳам, сизларни ҳам ризқлантирамиз. Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир».

Мана, Ислом келиб бу қабиҳ ишни бекор қилди. Энди қизлар ҳам яшашга ҳақли экани, болаларни фақирликдан қўрқиб ўлдирмаслик лозимлиги очиқ-ойдин эълон қилинди.

Исломдан олдин аёллар меросга ўтадиган мулк каби эдилар. Аёлнинг эри вафот қилса, уни эридан қолган меросларга қўшиб тегишли кишиларга мулк қилиб берар эдилар. У киши истаса аёлни хотин қилар эди, истамаса йўқ.

Шу тариқа аёлнинг шаъни, унинг одамийлиги буткул топталган эди. Шундай бир пайтда Ислом келиб аёлларни бу каби хўрланишлардан озод қилиш билан бирга, уларга мерос олиш ҳуқуқини ҳам берди.

Яҳудийлар ҳайз кўрган аёлга нажас нарсага қараган каби қараб, ҳайз кўрган аёллари билан бирга ўтирмай, бир хонада турмай, қўлидан таом емай турган бир вақтда Ислом келиб инсонни мукаррам эканлигини эълон қилиб, ҳайз кўрган аёлларга нисбатан бундай муомала қилиш Исломда йўқлигини кўрсатди.

Жоҳилият авж олиб, аёллар инсон каби яшай олмаган бир вақтда уларни илм ўрганишлари тасаввурга сиғмас ҳолат эди. Ислом келиб аёлларга бирма-бир ўз ҳуқуқларини қайтариб бера туриб, аёлларни ҳам илм олишга ҳақли эканини, балки фарз эканини «Илм олиш ҳар бар мўъмин ва мўъминага фарздир» дея маълум қилди.

Мана, алҳамдулиллаҳ, ўша  даврдан то ҳозиргача ҳам етук илмли, тақводор муслималар чиқиб,  Ислом ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Ислом аёлларга жаннат башоратини берди : «Мўминлар ва мўминаларни тагларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга мангу киритиш учун ва уларнинг гуноҳлари ювиш учун. Ва бу Аллоҳнинг ҳузурида катта ютуқдир».

Фатҳ сураси 5-оят.

Шубҳасиз, бу – буюк ютуқдир. Алҳамдулиллаҳи Роббил ъаламин!

Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
Бугун 29 апрель 2019 йил санасида Ҳилолнашр нашриётининг анжуманлар залида muslimaat.uz сайти томонидан Бир ҳадис изидан номли тадбир ўтказилди. Тадбирга Умму Заръ номи давоми...

22:59 / 29.04.2019 3446
Менга мактуб ёзган ҳамда ўз исмини сир тутган фазилатли, саййида аёлга бағишланади. Исмини сир сақлаб жуда яхши қилибди, бунга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Хатини ўқиб давоми...

00:17 / 01.02.2019 4779
embedhttpswww.youtube.comwatchvukuEc2wVeLYembed

00:13 / 19.05.2015 6733
2021 август кунлари Қирғизистонда илк Марказий Осиё раҳбармуслималар форуми бўлиб ўтди. Тадбирга 80 га яқин қатнашувчилар келди. Жумладан, Қозоғистон ва Тожикистон давоми...

07:35 / 12.02.2017 2757