Исломий ўйинчоқлар дўкони Британия бозорини эгалламоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломий ўйинчоқлар дўкони Британия бозорини эгалламоқда

 02-11-2016-01Британиялик муслима аёл мамлакатда илк бор исломий ўйинчоқлар интернет-дўконини очиб, Буюк Британия бозорларида ҳозирча бўш турган бу соҳани тўлдиришга ва болаларга асл исломий қадриятларни етказишни ният қилди. «Болаларимизни эсини танигандан бошлаб тўғри эътиқодга асосланган ўйинчоқ ва китоблар билан тарбияласак, уларга чин исломий руҳиятни, диний қадриятларимизни сингдира оламиз», дейди у. Бирмингемда яшовчи икки фарзанднинг онаси бўлмиш Насрин хоним 2014 йили ўйинчоқлар уйини ташкил қилиб, шундан буён ўз маҳсулотларини бутун дунёга сотмоқда. Насрин хоним бир қатор исломий ўйинчоқлар ва болалар учун мўлжалланган товарлар савдосини йўлга қўйди. Муслима Барби, чиройли жойнамозлар, оят ва ҳадислар ёзилган лавҳачалар, араб алифбосини ўргатадиган кубиклар шулар жумласидандир. Бугунги кунга келиб, Насрин хонимнинг савдо айланмаси деярли икки баравар ўсиб, йилига 30 000 фунт стерлингни ташкил қилмоқда.

02-11-2016-02 Унинг айтишича, бундай ўйинчоқлар болаларни ёшликдан диний эътиқодга, эзгуликка, меҳр-мурувватга ўргатади. Дастлаб Насрин хоним ўзга юртда болалари учун мос ўйинчоқ топишга қийналган, шундан сўнг Ғарб бозорларида бу эҳтиёжни қондира оладиган товарлар йўқлигини кўриб, ўз бизнесини очган экан. «Бозорда бу соҳа бўшлигини кўриб, мусулмон болаларга мўлжалланган ўйинчоқлар ва китоблар ишлаб чиқариш билан шуғулланишга қарор қилдим ва Буюк Британияда биринчи марта исломий товарлар онлайн-дўконини очдим», дейди у. У ўзининг 130 дан ортиқ маҳсулотларини Манчестердаги исломий товарлар кўргазмасида намойиш қилишини режалаштирган бўлиб, улар орасида табрикномалар, жойнамозлар, ўйинчоқлар, кийим-кечаклар, озиқ-овқат ва косметика воситалари бор. «Мен болаларимизнинг диний тарбия олишларини, Исломни ўрганишларини, аждодларининг буюк меросини унутмасликларини истайман. Уларга бундай туйғуларни ёшликдан сингдириб борсак, улғайганларида душманлар уларни ҳақ йўлдан оздира олмайди», дейди Насрин интервьюда.

Виктория Федяшова  2016 йил 26 октябрь Манба: umma.news
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон ёдлаш ва ёдлаганларини қайтариб туриш дастури Ушбу дастур Мадина мусҳафи ва унга мос келувчи давоми...

17:16 / 06.03.2017 4195
embedhttpswww.youtube.comwatchv3PSgJRGVZGAembed

09:46 / 31.01.2017 6359
Турли хил салатлар Ўзимизга бир неча савол бериб кўрайлик «Биз тўғри овқатланамизми», давоми...

08:12 / 29.11.2016 39122
Бугун 2 апрел 2019 йилда «Шайх Зайниддин» Кўкча масжидида имконияти чекланган фуқаролар ўртасида Асмаул давоми...

05:39 / 02.04.2019 1914