Islam.uz сайтига келган мактублар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

INFORMEP-MUHSodik-620x264

        «Islam.uz» сайти ва шахсий ёзишмаларга кўплаб таъзияномалар ҳамда устозларнинг устози, севикли шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳулоҳнинг иш фаолиятларини давом эттирилишини сўраб мактублар келмоқда. Улардан баъзи бирларини сизнинг эътиборингизга ҳавола қиламиз.

«Ҳаммамизни Аллоҳ яратган ва фақатгина Унинг Ўзи тақдирларимизни ихота қилувчи ягона Зотдир! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ асли Мовароуннаҳрлик бўлган имом Бухорий, имом Термизий, имом Мотуридий, имом Марғилоний ҳамда кўплаб бошқа олимларнинг асл давомчиларидан бўлганлар. Меҳрибон Роббим, муқаддас диёримиз шундай зотни йўқотишдан зиён кўрмасин!»

Абдуллоҳ

   «Айнан муҳтарам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг китобларини ўқиб, Ислом динининг  гўзаллигини англадим! Зотан, бир китобни ўқиб, яна ва яна ўқигинг келади киши! Бир вақтнинг ўзида тўртта китобларини сотиб олганимдаги қувончимни ҳеч қачон унутмайман! Бирма-бир разм солиб, варақлар эканман, қайси бирини биринчи ўқишни билолмаган эдим. Мен кабилар минглаб эканига аминман. Доимо бир кун келиб севикли Устозим билан учрашишимга умидвор бўлганман. Энди эса қалбимда бўм-бўшлик…

Аллоҳ таоло у кишини жаннатнинг олий даражаси ила мукофотласин! Бу улуғ зотни ўзларини кўрмаган бўлсам-да, ўзимни у кишининг шогирдлари деб ҳисоблайман!»

Амал 

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Уламолар – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрларидир. Бу Аллоҳ томонидан белгилангандир. Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрларидан бири фоний дунёни тарк қилиб, боқий дунёга риҳлат қилди. Шайхимиз, Ҳазратимиз, Устозимизнинг манзил-маконлари Фирдавс жаннатининг боғларида бўлсин! Омин!»

Шаҳзода

 «Аллоҳ таоло Шайхимизни ўз раҳматига олган бўлсин!

 Энди биз – тириклар, у кишининг китобларини ўқиб, ўқиганларимизни ҳаётга татбиқ қилишимиз олий бурчимиз бўлади. Аллоҳ атоқли олимимиз каби олимларни ер юзида кўпайтирсин. Устознинг оилаларига таъзиямни билдираман. Омин!»

Отабек

Рус тилидан Гўзал Дадамуҳамедова таржимаси

 

Мавзуга оид мақолалар
Андижонда Қуръон қироати мусобақаси биринчи босқичи 2018 йил 3 феврал куни якунига етди. Мазкур вилоятда мусобақа чинакам байрамга айланиб кетди, десак, муболаға давоми...

00:39 / 04.02.2018 2960
Инсоният тарихидаги илк адмирал аёл       Сўнгги минг йилликда дунёни яхши томонга ўзгартирган кўплаб аёлларнинг исми тарих зарварақларига ёзилиб қолган. Аёллар давоми...

09:04 / 30.05.2017 4075
 Аввал вазир лавозимини эгаллаган британиялик баронесса Саида Варси, ҳукуматнинг мусулмонларга ва исломий уюшмаларга  нисбатан бўлган  шубҳали қарашларига давоми...

01:18 / 01.02.2017 3832
Ҳайз бемор бўлмаган ва ҳайз ёшидан ўтмаган болиғ аёлнинг раҳми чиқарадиган қондир. Ҳайзнинг ози уч кечаю уч кундуз, кўпи ўн кун. Покликнинг ози ўн беш кун. Кўпининг давоми...

10:02 / 12.11.2016 13291