Инсоният тарихида илк адмирал аёл
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсоният тарихидаги илк адмирал аёл

      Сўнгги минг йилликда дунёни яхши томонга ўзгартирган кўплаб аёлларнинг исми тарих зарварақларига ёзилиб қолган. Аёллар ҳар бир соҳада – илм-фан, санъат, тижоратдан тортиб, раҳбарлигу қўмондонликкача муносиб ўрин эгаллай олишган. Биз Индонезия тарихида ёрқин из қолдирган муслималардан бири ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.

XVI асрнинг охири ва XVII асрнинг бошланиши Индонезиянинг Ачех султонлиги учун жуда мураккаб давр бўлди. Султонликка 1530–1539 йилларда Салоҳуддин Сиёҳ ҳоким бўлган. Унинг ўғли адмирал Маҳмуд Сиёҳ эса султонлик флотининг раҳбари эди. Маҳмуд Сиёҳнинг қизи Малаяҳати дунёда биринчи адмирал аёл бўлган. Бу аёлнинг ҳаёти ва эришган ютуқлари ниҳоятда диққатга сазовордир. Унинг қўрқмас, жасурлиги тилларда достон бўлиб, авлодларига ифтихор ва ибрат бўлиб келмоқда.

Малаяҳати дастлаб диний мактабда ўқиган, сўнг Байтул Мақдис маъҳадига ўқишга кириб, денгиз офицерлари тайёрловчи ҳарбий таълимнинг тўлиқ курсини тамомлаган, ўзининг бўлажак турмуш ўртоғи билан ҳам ўша ерда танишган. Маъҳадни муваффақият билан тамомлаган Малаяҳати султон саройидаги бўлимлардан бирига раҳбар этиб тайинланади, бироқ унинг бахтиёр оилавий турмуши узоққа чўзилмайди. Бева қолгач, Малаяҳати султонга мурожаат қилиб, эрлари жангларда ҳалок бўлган бева аёллар хизмат қиладиган денгиз флоти ташкил қилишга рухсат сўрайди. Султон «Инонг Бале», яъни «Бевалар флотилияси» деб номланган флотни ташкил қилишга ижозат беради. Бу флотда 2000 та денгизчи аёл хизмат қилган. Мазкур аёллар флотилияси Сумарта оролининг шарқий қирғоғини, Малакка бўғози ҳамда Малайянинг ғарбий қисмини қўриқлаган.

Бугунги кунда Индонезиядаги кўплаб университетлар, шифохоналар, кўчалар ва мавзелар биринчи адмирал аёл – Малаяҳати номи билан аталади. Бу қўрқмас муслиманинг ҳаёти ва шонли ҳарбий фаолияти ҳақида кўпгина ҳужжатли фильмлар суратга олинган.

Манба: Umma.news

     
Мавзуга оид мақолалар
Амира Эй борлиғимни қирқ икки ой қамраб турган ширин рўём Эй ҳаётимда юрак узра ялт этган ёрқин чақмоғим Амира Эй қақшаган воҳамда, қупқуруқ боғимда мен эга давоми...

23:53 / 23.01.2017 3381
Фарзандингизни дангасаликдан қайтаришга ёрдам берадиган маслаҳатлар Боладан маъсулиятли бўлишни қатъий талаб қилиш ва уни дангасаликда айблаш, одатда, самара давоми...

04:05 / 14.03.2017 4516
embedhttpsyoutu.behI2p6ZQN7sMembed

00:37 / 27.12.2018 9088
Баҳор фасли фасллар ичида энг гўзал, энг нозик фасл бўлиб, ер юзидаги барча мавжудотларнинг, умуман, бутун борлиқнинг уйғониш, янгиланиш фаслидир. Уларнинг яшаш давоми...

02:58 / 24.11.2016 3737