ИНДОНЕЗИЯДА ҚУРЪОН МУЗЕЙИ ОЧИЛДИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

      Индонезиянинг Шимолий Суматра вилоятининг Медан шаҳрида Қуръони Карим тарихи музейи очилди. Музей кўргазмалари ичида Қуръони каримнинг 22 та тарихий қўлёзмалари бор бўлиб, улар Индонезиядаги энг қадимий нусхаларидан бири ҳисобланади.

Музей очилишида сўзга чиққан Шимолий Суматра вилояти ҳокими Эди Рахмаяди: “Қуръони каримнинг кўпгина тарихий нусхалари вилоятнинг Барус туманида топилган.  Айнан шу туман орқали Ислом дини Шимолий Суматрага кириб келган. Қидирув ишлари натижасида биз 250 йил бўлган нусхаларни топдик. Бу нусхаларнинг барчаси музей кўргазмасига қўйилган", дейди.  

 Шунингдек, вилоят ҳокими бу тарихий қўлёзмаларни қидирув ишларида ва музей кўргазмалари ичидан жой олишига  яқиндан ёрдам берган  профессор  Ичуан Азҳарига ўз миннатдорлигини билдирди.

Мадина  Джураева таржимаси

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
«Нифос» сўзи луғатда «туғиш» ва «қон» маъноларини англатади.  Шариатда эса туғишдан кейин аёл кишининг давоми...

05:06 / 10.05.2017 4481
embedhttpyoutu.be5eKBuY3YAPEembed

10:43 / 29.11.2016 5721
   Ибодат мия фаоллигига қай даражада таъсир кўрсатади «Myrna Brind Center» даги интегратив медицина тадқиқотлари давоми...

03:17 / 05.03.2017 22752
Fийбатнинг луғатдаги маъноси бир нарсанинг кўздан тўсилишидир. Уламолар ғийбатни қуйидагича давоми...

08:17 / 10.11.2016 6813