3.Илоҳий китобларга иймон.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

3.Илоҳий китобларга иймон. Иймоннинг яна бир шарти Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбарларига (расуллари ва набийларига) нозил қилган китобларига ишонишдир. Аллоҳ таолонинг ҳамма китоблари Унинг каломи (сўзи) ва ваҳийсидир. Аллоҳ таоло ушбу каломни яратган эмасдир, балки бу Аллоҳнинг азалий сифатларидандир. Уларнинг ҳаммаси бир каломдир, иброн, араб ва бошқа тилларда нозил қилинганлиги, жумлаларининг тузилиши жиҳатидан, ўқиш ва эшитиш жиҳатидан бир нечтадир. Шунга кўра нозил бўлган китобларнинг энг афзали Таврот, Инжил, Забур ва Қуръони Каримдир. Бу тўрт китобнинг энг афзали Қуръони Каримдир. Қуръони Карим нозил бўлгач қолган барча китобларни ўқиш ва ёзиш бекор бўлган. Чунки улардаги ҳукмлар муайян халққа йўлланган эди. Қуръони Карим ҳукмлари эса бутун инсониятга қаратилган. Таврот Мусо алайҳиссаломга, Забур Довуд алайҳиссаломга, Инжил Исо алайҳиссаломга, Қуръони Карим эса Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга юборилган. Қуръони Карим ҳукмлари қиёматгача ўзгармайди, бирор ҳарфи зиёда ёки кам бўлмайди, тилларда ва дилларда сақланиб боради. Қуръони Каримни ўқиш ибодат ҳисобланади.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvIGOcULLoOA0featureyoutu.beembed

10:30 / 28.11.2018 2218
Бугун 14 феврал куни Тошкент шаҳрининг учта ҳудудида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Айни дамда давоми...

05:31 / 14.02.2018 2972
55 йил илгари Валентина Терешкова тарихдаги илк аёл сифатида фазога чиққан эди. Фақат аёллардан иборат давоми...

12:36 / 08.03.2019 2609
Керакли маҳсулотлар        1. 4 дона помидор 1 та кичкина айсберг карами 300 г мол ёки товуқ гўшти 300 г давоми...

16:45 / 21.09.2017 51567