Илмий мерос
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сизга шуни маълум қилмоқчимизки, 2015 йилнинг  1 декабридан  2016 йилнинг  1 мартига қадар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратлари хотираларига бағишланган  илмий мақолалар, ибратли хотиралар, шеърлар, видеороликлар ва бошқа маълумотлар ижод маҳсуллари кўринишида жамланади. Юборилган материаллар  «muslimaat.uz» сайтида эълон қилиб борилади.

Сизу биз ҳамнафас бўлиб яшаган, барчамизга инсониятни эзгулик йўлига етаклаш борасида ўрнак бўла олган, кўпчилигимизга ғойибона устоз ҳисобланган Шайх ҳазратларидан  гўзал ўрнак олган ҳолатларингизни, бугунги кунимизда биз учун ибрат бўладиган илмий мерос тарздаги хотираларингизни  hazratim1952@gmail.com  электрон почта манзилига юборишингизни сўраймиз. Агар қалбингиз тубида томиб турган ҳисларингиз, фикрларингиз, марсияларингизни қоғозга тушириш имкони бўлса, уни кўпчиликка илинишни ҳамда ёрқин хотираларингиз тарихда қолишини истасангиз, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақларида келажак авлод тўлақонли тасаввур ҳосил қилишида ҳиссангиз қўшилишидек орзуингиз бўлса, марҳамат! Бу – Сизнинг имкониятингиз! 

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Муҳтарама опасингиллар, биз кеча сиз билан жамиятимизда таҳлил қилинадиган бош давоми...

21:15 / 08.02.2017 3830
  «Қуръон истироҳат боғи» 64 гектар майдонни эгаллайди. Ушбу кўнгилочар боғ Қуръонда баён қилинган мавзуларга жалб қилишга қаратилгандир. Шунингдек, боққа давоми...

00:49 / 02.02.2017 5267
Бас, Биз унинг дуосини ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз. Анбиё, 88 Машҳур жарроҳ Доктор Ийшан шошилган ҳолда аэропортга давоми...

19:33 / 27.12.2016 2351
Умр оқар сув каби жуда тез ўтиб кетяпти. Ўтган умримиз қайтиб келмайди. Муҳаммад ибн Восеъдан «Қандай тонг оттирдингиз» деб сўрашганида у киши давоми...

10:42 / 17.02.2017 4290