Аёлларга илм-тарбия ўргатиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёлларнинг илм ўрганишлари, билимли бўлишлари яхшими ёки бўлмаса юрт тутиш тўғрисида лозим бўлган, уни қилмай қолиши ҳеч мумкин бўлмаган бир неча хизматларни ўрганишдан бошқа маълумотлари бўлмаганими? Қандай ажиб савол, аёлларни хўрлаш учун берилганини сўзлаб, унга қарши ушбу равишда жавоб берамиз.

Ёш бир қиз тўғри, мустаҳкам, кенг, ҳатто ёш мусoид (қулай) бўлса, тўлиқ бир равишда таълим-тарбия кўрсин, ақлининг қувватинию зеҳнини кенгайтириш тўғрисида ундан ҳеч бир нарса қизғанилмасин. Одамлар ер каби ўз ҳолига ташланса, ўт-ўландан бошқа бир нарса бўлдира олмаслар. Эрлар каби аёллар ҳам англамоқ, билмоқ учун ақл, тузук қилмоқ учун бир фикру ният, қарши турмоқ ёки бардош бермоқ учун ирода ва эзгулик эгаларидир.

Шундай бўлгач, ҳеч нарса ўрганмай ишларнинг ҳаммасини қилмоқлари ўзлари учун осон бўларми? Аёллар қиладиган ишларнинг ҳар бири бутун одамлар умрининг негизидир. Ҳақиқатда ҳам юртларни хароб этган ёки яхши тутган, юрт нарсаларининг ҳар бирини ўрнига қўйган, уй ичида бўлган жамоаларга алоқадор ишларнинг ҳар бирини ўрнида юритган аёллар эмасми? Шундай экан, илм ўрганган, тарбия кўрган бир қизнинг ўз ишларини яхши ва ўрнида бажара олишига ишониш керакдир. Юрт жамоаларининг яхши тарбия қилиниши, саломатлиги ва оналикнинг, завжаликнинг адо қилиниши, юрт ишларининг кўркам суратда юритиши учун қизларга мустаҳкам ва тўғри бир равишда илму тарбия ўргатиш лозимдир. Энди аёл-қизларга айтамиз: тиришингиз, вақтни ўтказмай, ақлу зеҳнингизни ўткир қилингиз, қайсики икки шарт биландир. Биринчиси –ўқув ва билимингиз бутун устингизда бўлган ишларнинг биринчи даражалиси –қизлик, аёллик, ёш оналик каби ишларингизнинг ҳеч бирига камчилик келтирмасин. Иккинчиси шудирки, билган нарсаларингиз учун ҳеч бир вақт мағрур бўлмангиз ва уни ҳамон ўрганишга тиришингиз. Бу икки шартни ўрнига қўя олсангиз, илму камол эгалари бўларсиз ва бунинг учун ҳеч ким сизни айб этмас. Аёлларга тегишли ҳар бир фазилатга эга бўлган, яқиндагина куёвга чиққан бир ёш аёлнинг эри қайин-инисига мактабда ўқитувчилар тарафидан берилган араб-форсий вазифаларини тузатганини кўргач, ажабланиб: «Субҳаналлоҳ! Сиз икки тилни биласизми?»,деб сўрагач, хоним кулимсираб: «Ҳа», деб жавоб бергандир. Қандай ибратли сабоқ.....

Мавзуга оид мақолалар
Муваффақиятли мураббийнинг сифатларидан яна бири гўзал намунадир. Гўзал намуна ҳам сўзда, ҳам амалда давоми...

15:43 / 09.01.2017 2814
Ёмғир шивалаб ёғар, кун анча совуқ бўлганидан ҳамма тезроқ манзилига етиб олишга ҳаракат қилар эди. Мен ҳам давоми...

16:34 / 02.02.2017 9097
«Шарт» сўзи луғатда «аломат» маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда эса бир нарсанинг ҳақиқати ва давоми...

10:45 / 08.11.2016 4441
Ҳожиларнинг саломатлигини сақлашнинг асосий мақсади Ҳаж арконларининг Қуръони Карим ва Расулуллоҳ давоми...

10:26 / 10.11.2016 3353