Илм, фан ва аёл
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Ислом оламидаги олималарнинг сони сайёрамиз бўйлаб олинган ўртача кўрсатгичдан ҳам ошади. Аммо халигача миқдор сифатга ўзгараётгани йўқ.  «Muslim-Science.com» сайти ҳамда Покистон инновация фондининг асосчиси Атар Усаманинг айтишича, бу олималарнинг дунё илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссалари, деярли, билинар-билинмас даражада.

Аёлларнинг илмий ишлардаги, айниқса, нозик масалалардаги камтарона иштироки бугунги кун илм оламининг энг мустаҳкам, шу билан бирга, осон ўзгармайдиган хусусиятларидан биридир. Бунинг сабаби бутун дунёда бир хил: аввало, жамиятнинг муносабати ва маданий анъаналар, шунингдек, оилавий мажбуриятлар. Лекин Исломий  давлатлардаги ҳолатнинг ўзгачалиги диққатга сазовордир.

Статистик маълумотлар илк карашда қизиқарли бўлса-да, умумий вазиятни етарлича ёритиб бермайди. Масалан, Ислом мамлакатларида статистика, иқтисодий, таълим ва ижтимоий тадқиқотлар бўйича Туркия Марказининг 2012 йил учун аёлларнинг илмий тадқиқотлардаги иштироки ҳақидаги маърузасида Ислом Конференцияси Уюшмаси (ИКУ)га аъзо давлатларнинг аҳволи иложсиз эмаслиги қайд қилинган.

ИКУ мамлакатларидаги олим-тадқиқотчиларнинг 33 фоизини аёллар ташкил қилади – қолган 30,3 фоизини ўртамиёна ва 25,7 фоизини тараққий этган мамлакатлар ўзаро бўлиб олишган. Хулоса қилиб айтганда, Европа Иттифоқи ҳамда Япония, Сингапур, Жанубий Корея каби ривожланган Осиё мамлакатларига нисбатан исломий  давлатлардаги аёллар илм-фан билан кўпроқ шуғулланар эканлар.

Миқдор сифатга ўзгариши лозим

Юқоридаги сонлар умумий ҳолатнинг бир ярминигина акс эттирган. Аслида эса ИКУ давлатларида илм-фан билан шуғулланувчи аёлларнинг аксарияти илм соҳасида маълум мансабларга эришиш ниятида эмас. «ИКУ дунё аҳолисининг бешдан бир кисмини ва ривожланаётган дунёнинг чорагидан ортиқроғини ифодалайди. Исломда нозил бўлган илк оят «ўқи» эди. Бироқ саводсизлик айрим мамлакатлар аҳолиси катталарининг ярмига ҳамда аёлларнинг 70 фоиздан кўпроғига тўғри келади», дейилган ЮНЕСКОнинг 2005 йилда чоп этилган ҳисоботида.

Статистика маълумотларидаги сонлар «ўртачадан юқорини»ни кўрсатса-да, шунга мувофиқ юқори натижаларга эришилган дегани эмас. ИКУ аъзоси бўлган мамлакатлардаги олимларга атиги иккита Нобел мукофоти берилган. Иккаласи хам эркак кишига.

Исломий мамлакатлардаги аёл олимларнинг сони тараққий этган ғарбдагига нисбатан юқорироқ бўлса-да, бу каби ҳайрон қолдирадиган даражадаги номувофиқлик аёлларнинг, асосан, қуйи мансабларда ишлашлари, раҳбарлик лавозимларига кўтарилмасликлари ва илмий нуфузларга интилмасликларига боғлик деган фикрга олиб келади.

Шу ўринда яқинда чоп этилган Британия ва Араб оламининг нуфузли аёллари рейтингини эсласак. Би-би-сининг таниқли «Аёллар соати» дастурида тақдим қилинган 100 та энг нуфузли аёллар рўйхатига бир қатор олим ва профессорлар киритилган. Улардан учтаси биринчи йигирматалик ичида. Шунга ўхшаш нуфузли араб аёллари 100 талиги рўйхати эса атиги бешта олимаси билан мақтана олади. Бироқ улардан бирортаси биринчи йигирматаликка ҳам илинмаган.

Албатта, бу ҳолат бутун Ислом олами бўйлаб бир хил эмас. Масалан, Иордания, Малайзия ва Туркия каби мамлакатларда аёл олимлар юқори лавозимларни эгаллаш билан бир қаторда сезиларли шуҳрат ҳам қозонишган. Бангладеш, Миср ҳамда Покистонда эса аёлларнинг илмий фаолият юритишига керакли шароитлар яратилган бўлса-да, муайян ижтимоий тўсиқлар ҳам мавжуддир.

Ҳаттоки, дунёнинг консерватив мамлакатларидан бири ҳисобланмиш Саудия Арабистонида аёлларнинг фандаги тутган ўрни 5 фоиздан камроқни ташкил қилса ҳам, сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда. Нуфузли араб аёлларининг 100 талиги рўйхатидаги бешта араб аёлидан учтаси саудияликдир.

Мисоллар кўп, фақат уларни тарғиб қилиш керак

ИКУга аъзо мамлакатлар орасидаги бу тафовут шаръий эмас, балки кўпрок маданий меъёрлар, шунингдек, жамият ҳаётидаги ўзгаришларнинг жадаллашуви билан боғлиқдир. Аммо бу давлатларда ҳам ном орттирган аёл олималар кам. Аксариятида эса улар умуман йўқ.

Аслида ИКУ мамлакатлари бир-бирларидан ўрнак олишса ёмон бўлмасди. Уларнинг аёл олималар ҳаракати фаолияти ҳамда ташкилий ишларини бутун Ислом оламида тарғиб қилиш лозим. Токи муслималарда ўз кучларига ишонч ва илм-фанга нисбатан қизиқиш уйғотсин.

Бу йўналишда фаол иш юритаётган аёллардан Нукет Йетис, Ислом олами илм-фан соҳасининг кўзга кўринган вакилларидандир. Яқин пайтгача Туркиянинг илмий ва технологик тадқиқотлар кенгашини самарали равишда бошқарган.  Яна ўрнак бўлишга лойиқ аёллардан бири Ҳаёт Синди – ўтган йили Саудия Арабистонида очилган i2 Инновация Институтининг асосчиси. Покистонлик Сания Ништар – Heartfile нодавлат уюшмасининг асосчиси хамда президенти. Бу уюшма мамлакатдаги соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотлар олиб боради.

Қобилиятли ёш олималарни юзага чиқариш мақсадида 2010 йили Л`Ореаль ширкати ва ЮНЕСКО таъсис қилган умумараб минтақавий стипендияси тўғри йўл томон қўйилган яна бир қадам бўлди. Бироқ бу каби молиявий рағбат фақатгина истеъдод эгаларини очишга ёрдам беради, уларнинг ютуқларини тан олишга эмас.

Аслида сезирарли ўзгаришларга эришиш учун қўлланилаётган чора-тадбирлар кенгрок ҳамда чуқурроқ ёйилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бу борада эса Ислом олами олималари уюшмаси ҳали анча ишлар олиб боришига тўғри келади.

Манба: MEDINA musulmanka.ru

Мавзуга оид мақолалар
Рўзанинг мустаҳаблари ҳақидаги барча далилларни диққат билан ўрганиб чиққан ҳанафий уламолар қуйидаги амалларни рўзанинг мустаҳаблари сифатида қайд давоми...

04:01 / 18.11.2016 3290
gallery linkfile ids3644,3645,3646 «Хайрия ишларида аёл кишининг ўрни» конференциясининг очилиш маросими 2014 йил 15 декабрида Кувайт давлатининг Ригинси меҳмонхонасида давоми...

23:47 / 27.01.2017 2832
Аллоҳнинг карамли юзини жаннатда кўришни орзу қиламиз. Бунга қандай эришиш мумкин Аллоҳга қасамки, банда ўлганидан кейин эришадиган энг улуғ мартаба Робби азза давоми...

03:15 / 01.11.2018 4724
Ҳаж маросимини ташкил қилиш ишлари бўйича вазир Бандар ибн Муҳаммад Ҳажар маълум қилишича, умра зиёрати учун Маккага келувчиларнинг бу йилги сони анча ўсган. давоми...

08:03 / 21.12.2016 3057