Икки белбоғ эгаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қавмини Исломга даъват қилгач, Қурайш ота-боболарининг динини тарк қилишни хоҳламасдан даъватни қабул қилишмади. Янги диндан қутилиш учун қодир бўлишган барча чораларни кўрдилар. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлдиришга қарор қилишди. Бас, Аллоҳ Расулини ҳижрат қилишга буюрди. Ва ўша тунда кофирлар Расулуллоҳнинг уйи атрофида ул Зотнинг чиқишини кутишар эди. Ёки уни ўлдириш учун устига бостириб киришади. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  амакисининг ўғли Али ибн Абу Толибдан ўзларининг ўринларида ухлашини сўрадилар. Сўнг  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва соҳиби Абу Бакр розияллоҳу анҳу тунда Ясриб томон йўлга чиқдилар. Ўзлари билан овқат ҳам, сув ҳам олмадилар. Ва «Савр» ғорига етгунча юрдилар. Бас кофирлар кўрмаслиги учун ғорга кирдилар ва у ерда уч кеча қолдилар. Ва ғордаликларида Абу Бакр розияллоҳу анҳу қўрқдилар ва лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Хафа бўлма, албатта, Аллоҳ биз билан» дер эдилар. Абу Бакр Сиддиқнинг қизи Асмо ҳар тунда уларнинг олдига ғорга борар, уларга таом ва сув келтирар эди.  Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қидираётган кофирлардан эшитган хабарларни  уларга айтарди. Ўша вақтда Асмо розияллоҳу анҳо ёш қиз эди ва шу билан бирга, Исломдаги вожибини ҳис қиларди. Албатта, кофирлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлдиришни хоҳлашаётганини билар эди. Ва Асмога Набийни ва унинг даъватини ҳимоя қилиш учун бирор нарса қилишни истарди. Бас, уйидан тунда чиқар ва саҳро ўртасида уч мил пиёда юрар эди, ўзидан хавотир олмасди ва лекин унинг орқасидан кофирлардан бирон кимса келиб уларнинг жойини билиб қолишидан қўрқар эди. Ва Асмо ғорга етиб келгач, олиб келган нарсаларини Набий ва отасига тақдим қилар эди. Сўнг уйига қайтарди. Кичкина муслима бу ишни уч кеча давом эттирди. Ва учинчи кечада ўзи билан барча сафар озуқасини олиб борди.Озуқани туя устига қўйганда уни боғлаш учун ҳеч нарса топа олмади. Бас, белбоғини олдида иккига бўлди, ярмиси билан таомни ва бошқа ярми билан сувни боғлади. Расулуллоҳнинг ҳузурларига етиб келгач, шу ҳолни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрдилар ва Асмога: «Албатта, Аллоҳ белбоғингга жаннатдан икки белбоғни алмаштирди» – дедилар. Бас, шу кундан бошлаб «Икки белбоғ эгаси» унинг лақабига айланди.

Умму Ҳадича

Мавзуга оид мақолалар
Менинг тикувчилик ҳунарим бор. Бир хонадонда ҳам тикувчи, ҳам шогирд бўлиб хизмат қиламан. Ишимиз гоҳида кўп, давоми...

09:26 / 29.11.2016 3549
Хижоб тараққиёт, яланғочлик орқага қайтишдир Ғарб журналистлари, Нобель мукофоти лауреати, машҳур ҳуқуқ давоми...

16:05 / 08.02.2017 2661
 Азд қабиласи аҳли Мадинадан борган даъватчининг сўзлари билан иймонга кирган эди. Аллоҳнинг Расулини давоми...

02:26 / 22.01.2017 2686
Савол Ҳовуз ёки сув турадиган идишга калтакесак тушиб қолса, сув нажосат бўладими Жавоб Калтакесакда ҳаром давоми...

15:21 / 17.02.2017 4403