Сунъий урчитиш ҳақидаги қарордан кўчирма
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оилали бўла туриб ҳомиладор бўлмаётган аёл ва унинг эрининг болага бўлган ҳожати шаръий ғараз деб эътибор қилинади. Улар ўзларини бу маънода даволатишлари мубоҳдир. Жумладан, сунъий урчитиш йўли билан ҳам.

 Эрнинг уруғлигини олиб, унинг хотини бачадонига қўйиб урчитиш шариат бўйича жоиздир.

Эру хотин икковларидан уруғликларини олиб, найчада урчитиб, сўнгра хотиннинг бачадонига солиб қўйиш ҳам шариат бўйича жоиздир.

Бошқа услуб билан бўладиган сунъий урчитишнинг турлари мумкин эмас.

Шу билан бирга, сунъий урчитишни амалга ошириш жараёнида Ислом шариати қоидаларига амал қилиш лозим. Иложи борича,  даволанаётган аёлга муслима табиба қарасин.

Кифоя китобидан 3 жуз

Мавзуга оид мақолалар
АЁЛЛАРНИНГ ҲАЁСИЗЛИГИ ЭРКАКЛАРНИНГ ҒУРУРСИЗЛИГИДАНДИР Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо давоми...

12:20 / 19.03.2017 5128

00:21 / 24.11.2016 7467
Ота дарсни Аллоҳга ҳамду сано, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту салом айтишдан бошлади. Сўнгра аҳли оилага тинчлик тилаб, Қуръони Каримдан, давоми...

05:33 / 28.12.2016 5099
Бошқалар олдида болангизни мақтанг. Уни танқид қилманг. Унга Рухсат берсанг... деб айтинг. Унга болалардек муомала қилинг ва болалардек яшасин. Ўзи давоми...

06:36 / 15.03.2018 2715