Вафотни аниқлаш ва инсоннинг жисмидан ҳаётни тутиб турувчи жиҳозларни олиш ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1408 ҳ.с. 24–28 сафар (1987 йил, 17–21 октябрь) кунлари бўлиб ўтган ўнинчи мажлисида тиббий аломатлар ила вафотни аниқлаш ва инсон жисмидан ҳаётни тутиб турувчи жиҳозларни олиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди. Ислом Фиқҳи Академияси бу масала бўйича мутахассисларнинг ва муассасаларнинг баёнотларини диққат билан ўрганиб чиқди.

Улардаги фикрлар, уламоларнинг айтган гаплари ва далилларини диққат билан ўрганди.

Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди: Жисмига ҳаётни тутиб турувчи жиҳоз ўрнатилган беморнинг димоғи бутунлай ишдан тўхтаганидан сўнг ва учта мутахассис табиб унинг қайта ишга тушмаслигини қатъият билан таъкидласалар, ундан жиҳозларни олса бўлади. Агар юрак уриши ва нафас олиши жиҳознинг ёрдамида давом этиб турган бўлса, шариат бўйича, ўлган ҳисобланмайди. Фақат юрак эмас, нафас ҳам батамом тўхтасагина, ўлган ҳисобланади.

 

Кифоя китобидан  3-жуз

   
Мавзуга оид мақолалар
Австралиялик машҳур киноактёр Рашод Стрикка йиллар давомида Ҳолливуддан бош роль учун таклифлар келган ва ҳалиҳануз таклифлар кети узилмаяпти. Лекин у Менга давоми...

10:00 / 30.12.2019 1929
Собиқ роҳиба Ирена Хандоно You tubeдаги видео лавҳада шундай ҳикоя қилади «Олти ёшлигимда мени черков мактабига беришди. Мен мутлақо черков ҳисобига яшай бошладим, давоми...

04:36 / 09.11.2016 3916
Шариатимизда бидъатга муҳим аҳамият берилгани боис, кундалик ҳаётимизда бидъат тўғрисида турли қарашлар, мунозара ва ҳатто тортишувларга дуч келамиз. давоми...

02:22 / 01.12.2016 3019
Аллоҳ таоло «Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар», деган Тавба, 119. Шарҳ Сўзларида, ишларида, ниятларида ва иймонларида давоми...

23:42 / 16.11.2016 2875