Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
02.07.2011 12:28
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(0 овозлар)

Шаъбон ойи бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур

  • Муаллиф:  muslimaat.Uz
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!

 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазондан бошқа ойнинг рўзасини тўлиқ тутганларини кўрмадим. Шаъбонда тутганчалик кўп рўза тутганларини ҳам кўрмадим. Унинг фақат озгина рўзасини тутмас эдилар. Балки ҳаммасини тутар эдилар, десак ҳам бўлаверади».

Тўртовлари ривоят қилишган.

 

Шарҳ: Ушбу ривоятда асосан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат Рамазон ойининг рўзасини тўлиқ тутганларини билиб оламиз. Чунки Аллоҳнинг амри шундоқ. Рамазондан ке¬йин энг кўп рўзаси тутиладиган ой Шаъбон экан.

 

Умму Салама розияллоҳу анҳо:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Шаъбон ва Рамазондан бошқа икки ойни кетма-кет рўза тутганларини кўрмадим», дедилар».

Термизий яхши санад билан ривоят қилган.

Шарҳ: Шаъбон ва Рамазон ойлари кетма-кет келиши маълум, Пайғамбаримиз алайҳиссалом шу икки ойнинг рўзасини тутган эканлар. Бундан ҳам Шаъбон ойи рўзаси фазилатли эканини билиб оламиз.

 

Имрон ибн ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишига:

«Бу ойнинг ўртасидан бирор нарса тутдингми?» дедилар. ҳалиги киши:

«Йўқ», деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ундоқ бўлса, қачонки Рамазондан сўнг оғзинг очиқ бўлганда унинг ўрнига икки кун рўза тут», дедилар».

Икки Шайх ривоят қилган.

Шарҳ: Бошқа бир ривоятда:

«Шаъбон ўртасидан рўза тутдингми?» деганлар. У киши йўқ деганидан кейин:

«Ундоқ бўлса, оғзинг очиқ бўлганида зимманг¬даги ўрнига икки кун рўза тут», деганлар.

Бундан Шаъбон ойида ҳеч бўлмаса икки кун рўза тутиш кераклиги келиб чиқади.

 

Ўз-ўзидан нима учун Шаъбон ойида нафл рўза тутишга бунчалар аҳамият берилади, деган савол пайдо бўлади.

Бу саволнинг жавобини Имом Насаий Усома розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисдан топамиз. Унда қуйидагилар айтилади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбонда рўза тутганингиздек, рўза тутганингизни кўрмадим», дедим.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Менинг амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман», дедилар.

 

Бунинг устига рўзаси фарз қилинган Рамазон ойидан олдинги ойда, Шаъбонда рўза тутишни яхшилаб машқ қилиб, Рамазонга кирилса, унинг рўзаси яна ҳам мукаммал ва бенуқсон бўлади. Бу худди фарз намозидан олдин суннат намоз ўқиб, яхшилаб тайёргарлик кўриб олишга ўхшайди.

 

Аввалги ўрганган ҳадисларимизда Рамазондан кейин рўзаси энг афзал ой муҳаррам ойи дейилган эди. Энди эса, Шаъбон ҳам шу маънога даъвогар бўлиб қолмоқда. Шунинг учун ҳам баъзи уламоларимиз, муҳаррам ойи рўзасининг афзаллиги Рамазон ва Шаъбонникидан кейин, деганлар.

 

Ушбу фаслда ўрганган ҳадисларимизда иложи борича Шаъбон ойида кўпроқ рўза тутишга тар¬ғиб қилинмоқда. Рўза тутиш наҳий қилинган кунлар фаслида эса, Шаъбон ойи охиридан бир ёки икки кун рўза тутиш ҳаром. Шаъбон ойининг ўн олтинчисидан бошлаб рўза тутмоқ макруҳ, де¬йилган эди. Бу бир-бирига қарама-қарши ҳукмлар эмасми, деган савол туғилиши табиий. Жавоб шуки, бу ерда ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ. Чунки ўша рўзаси тутилишдан наҳий қилинган кунлар фаслининг ўзида ҳам, агар рўза тутишга одатланган бўлса, дейилган. Демак, Шаъбон ойида доимо нафл рўза тутишга одатланган одам бўлса, у тутаверади. Аммо одатланмаган бўлсаю Рамазон кириб қолган бўлса, нима бўлади, деган васваса билан кишилар ўртасида ихтилоф пайдо қилиши мумкин бўлган рўзадан наҳий қилинган.

Демак, ўртада ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ.

 

Ўзгартирилди 02.07.2011 18:08
Ўқилган: 351 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Рўза
Теглар:
  • islom
  • ibodat
  • ro'za
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
muslimaat.Uz

muslimaat.Uz

Бошқа мақолалар muslimaat.Uz

  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • «Фотиҳа» сурасининг улуғ фазли
  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • Жаннатнинг бир эшиги бўлиб, Райён, деб номланур
  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • Одамлар нима учун рўза тутмайдилар?
  • № 34: Рўза тутмасликка рухсатлилар ҳақида
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « Ражаб ойи рўзаси Албатта, Аллоҳ Шаъбоннинг яримидаги кечада дунё осмонига тушадир »

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required