Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
01.08.2011 17:55
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(3 овозлар)

Ифтор пайтидаги дуо

  • Муаллиф:  muslimaat.Uz
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!

 

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар:

«Заҳабаз замаъу ва баталлатил уруқу ва сабатал ажру иншааллоҳ», яъни, «Гуноҳ кетди, томирлар ҳўлланди ва, иншааллоҳ, ажр собит бўлди», дер эдилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.


Шарҳ: Ифтор пайтида дуо тўсиқсиз қабул бўлиши маълум ва машҳур. Ушбу ва ундан кейин келадиган ривоятлардаги дуолар эса, оғиз очиш дуоларидир. Шулардан бирини ёдлаб олиб, оғиз очиш пайтида ўқишга одатланилса, жуда ҳам яхши бў¬лади.

 

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар:

«Аллоҳумма лака сумту ва ала ризқика афторту», яъни, «Эй бор Худоё, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим», дер эдилар».

Абу Довуд ва Табароний ривоят қилишган.

Табаронийнинг лафзида:

«Бисмиллаҳи. Аллоҳумма лака сумту ва ала ризқика афторту», яъни, «Бисмиллаҳи. Эй бор Худоё, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим», дейилган.

 

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Муозникида ифтор қилдилар ва сўнгра:

«Афтора индакум ас-соимуун ва акала то¬амакуму ал-аброру ва соллат алайкумул малоика», яъни, «ҳузурингизда рўзадорлар ифтор қилдилар, таомингизни яхшилар едилар ва фаришталар сизга саловат айтдилар», дедилар».

Ибн Можа ривоят қилган.

Шарҳ: Араб ўлкаларида Рамазондан бошқа пайтларда ҳам меҳмондорчилик охирида юқорида зикр қилинган дуони ўқишга одатланишган.

Ушбу ҳадисдан аҳли фазлларни чақириб ифтор қилиш марғуб экани келиб чиқади. Чунки ансорийларнинг Авс қабиласи улуғи Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳунинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ саҳобаларни ифторга чақиришлари шунга далолат қилади. Шу билан бирга, бировнинг зиёфатида бўлган шахс унинг ҳақига дуо қилиши кераклиги ҳам чиқади.

Ўзгартирилди 01.08.2011 19:32
Ўқилган: 752 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Дуо
Теглар:
  • duo
  • ro'za
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
muslimaat.Uz

muslimaat.Uz

Бошқа мақолалар muslimaat.Uz

  • Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • «Фотиҳа» сурасининг улуғ фазли
  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари
  • Сабр ҳақида ажойиб гаплар

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • Жаннатнинг бир эшиги бўлиб, Райён, деб номланур
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • Уч тоифанинг дуолари рад қилинмас
  • Одамлар нима учун рўза тутмайдилар?
  • № 34: Рўза тутмасликка рухсатлилар ҳақида
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг «Оятул курсий» ва «Бақара»нинг охирининг фазли »

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...
  • Халқаро мусулмон ёшлар кенгаши Кения ёшларининг қобилиятини оширмоқда
  • Қаззофийнинг ўлими ва халқаро ҳуқуқ

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required