Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
31.07.2011 00:16
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(7 овозлар)

«Фотиҳа» сурасининг улуғ фазли

  • Муаллиф:  muslimaat.Uz
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!

Абу Саъид ал-Муъалла розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Намоз ўқиётган эдим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чақириб қолдилар. Мен жавоб бермадим. Кейин бориб:

«Эй Аллоҳнинг Расули, намоз ўқиётган эдим», дедим.

«Аллоҳ: «Аллоҳга ва Унинг Расулига сизларни даъват қилганда ижобат қилинглар», демаганми?» дедилар. Сўнг:

«Масжиддан чиқишингдан олдин Қуръондаги энг улуғ сурани ўргатиб қўяйми?» дедилар.

У зот қўлимдан ушлаб олиб кетавердилар. Масжиддан чиқай деб қолганимизда:

«Эй Аллоҳнинг Расули, Қуръондаги энг улуғ сурани ўргатиб қўяман деган эдингиз?» дедим.

«Алҳамду лиллаҳи Роббил аламийн». У етти такрорланадигандир. У менга берилган Қуръони азиймдир», дедилар».

Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Термизий:

«Менинг жоним тасарруфида бўлган Зот билан қасамки, Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, Забурда ҳам, Фурқонда (Қуръонда) ҳам бунга ўхшаш туширилмаган. У етти такрорланадигандир. У менга берилган Қуръони азиймдир», дедилар», дейилган.

 

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдаги «У етти такрорланадигандир» деган жумланинг маъноси аввал ҳам ўтган эди.

Бу жумладан мурод Фотиҳа сурасидир. Чунки бу сураи карима етти оятдан иборат бўлиб, жуда кўп такрорланади. Намознинг ҳар ракъатида қайта-қайта ўқилади.

Фотиҳа сурасининг фазли шунчалар улуғ экан.

 

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чақирганларида жавоб бериш кераклиги.

2. Раҳбар чақирган вақтда жавоб бера олмаган одам кейин узрини айтиши кераклиги.

3. Қуръонда энг улуғ сура борлиги.

4. Раҳбар бирор гап айтган бўлса, кейин ёдига солиш мумкинлиги.

5. «Алҳамду лиллаҳи Роббил аламийн» деб бошланадиган Фотиҳа сураси етти такрорланадиган суралиги.

6. Фотиҳа сураси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга берилган Қуръони Азийм эканлиги.

7. Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, Забурда ҳам ва Қуръонда ҳам Фотиҳага ўхшаш сура туширилмагани.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Алҳамду лиллаҳи Роббил аламийн» Қуръоннинг онасидир, Китобнинг онасидир ва етти такрорланувчидир», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

 

Шарҳ: Фотиҳа сураси оятлари оз бўлишига қарамай, улкан маъноларни ўз ичига олган, шунинг учун ҳам «Уммул Қуръон»–«Қуръоннинг онаси» деб номланади.

Унда Аллоҳ таолога мақтов, унинг сифатлари, қиёмат куни эгасилиги, ибодат, ихлос, дуо, ёлвориш, яхши умматларнинг зикри ва ёмон йўлдан юрганларнинг оқибати нима бўлганлиги зикр қилинади.

 

Шунинг учун ҳам намознинг ҳар бир ракъатида Фотиҳа сурасини ўқишга буюрилган, уни такрор-такрор ўқиб турилади. Ўқиганда маъносини тадаббур-мулоҳаза қилиб ўқилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

«Китобнинг онаси» дегани ҳам Қуръоннинг онаси дейилганидир. Бу маънони таъкидлаш учун икки хил ибора ила такрорланган.

Фотиҳа сураси етти оятдан иборат бўлиб, жуда кўп такрорланади. Шунинг учун «етти такрорланувчи» номини олган.

Ўзгартирилди 31.07.2011 00:28
Ўқилган: 700 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Дуо
Теглар:
  • qur'on
  • tafsir
  • sura
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
muslimaat.Uz

muslimaat.Uz

Бошқа мақолалар muslimaat.Uz

  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари
  • Сабр ҳақида ажойиб гаплар

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • «Оятул курсий» ва «Бақара»нинг охирининг фазли
  • Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг
  • Доно қария ва зукко набира ҳикояси
  • Рамазонда қуръон тиловати ва карамли бўлиш
  • Ояти карима №17: Жумуъа сураси, 9 оят
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « Рамазонда қуръон тиловати ва карамли бўлиш Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг »

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...
  • Халқаро мусулмон ёшлар кенгаши Кения ёшларининг қобилиятини оширмоқда

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required