Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
27.07.2011 00:15
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(3 овозлар)

Уч тоифанинг дуолари рад қилинмас

  • Муаллиф:  muslimaat.Uz
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч дуо мустажобдир. Уларда шак йўқ. Ота-онанинг дуоси. Мусофирнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси», дедилар».

Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий ривоят қилишган.


 

Шарҳ: Демак, ушбу уч тоифанинг яхши дуосини олишга ва ёмон дуосидан қўрқишга ўтиш керак.

Ота-онанинг дуосини олиб қарғишидан эҳтиёт бўлиш ҳар бир фарзанд учун ўта муҳимдир. Бу маъно бошқа ерларда батафсил баён қилинган.

Мусофир одам ҳам ўзининг сафардаги ҳолати ила Аллоҳ таолога яқин бир вазиятга ўтиб қолади. Шунинг учун унинг дуоси ҳам қабул бўлади.

Мазлум одам зулм туфайли Аллоҳ таолога илтижоси кучайган ва дуоси мақбул бўладиган бўлиб қолади.

 

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифанинг дуолари рад қилинмас: рўзадорники, то оғзини очгунча. Одил имомники. Мазлумнинг дуосини Аллоҳ булут устига кўтаради ва унга осмон эшикларини очади. Сўнгра Робб: «Иззатим ила қасамки, сенга кейинроқ бўлса ҳам нусрат берурман», дейди», дедилар».

 

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Рўзадорнинг дуоси мақбуллиги. Ўша пайтда дуони кўпроқ қилиш ва рўзадорларнинг дуосини олишга ҳаракат қилиш лозим.

2. Одил имомнинг дуоси ҳам мақбуллиги.

3. Мазлумнинг дуоси мақбуллиги. Мазлум нусрат топмай қолмаслиги. Шунинг учун бировга зулм қилмаслик керак ва мазлумнинг яхши дуосини олишга ҳаракат қилиш керак.

Ўзгартирилди 27.07.2011 12:26
Ўқилган: 524 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Дуо
Теглар:
  • duo
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
muslimaat.Uz

muslimaat.Uz

Бошқа мақолалар muslimaat.Uz

  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • «Фотиҳа» сурасининг улуғ фазли
  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Мақбул дуо
  • Қарзни узиш дуоси
  • Исмул аъзам: сўралса берадиган ва дуо қилинса, ижобат қиладиган исм
  • Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « Мақбул дуо Рамазонда қуръон тиловати ва карамли бўлиш »

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Европанинг қора юраги. Мусулмоннинг ҳошиядаги битиклари
  • Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
Desktop Version hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required