Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
13.07.2011 15:03
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(0 овозлар)

Мақбул дуо

  • Муаллиф:  muslimaat.Uz
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • Биринчи бўлиб фикр беринг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Роббимиз таборака ва таоло кечанинг охирги учдан бири қолганда дунё осмонига тушади ва: «Ким Менга дуо қилади, Мен унга ижобат қилсам, ким Мендан сўрайди, Мен унга ато қилсам, ким Менга истиғфор айтади, Мен уни мағфират қилсам» дейди», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилишган.

Шарҳ: Ким дуоси қабул бўлиш вақтини истаса, кечанинг охирги учдан бири қолганда дуо ила машғул бўлсин. Саҳар чоғи қилинган дуо қабул бўлиши тажрибада ҳам кўп синалган ҳақиқатдир.

 

Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Робб бандага энг яқин бўлган пайт, кечанинг охирининг ичидир. Агар ўша соатда Аллоҳни зикр қиладиганлардан бўлишга қодир бўлсанг, бўл», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам аввалги ҳадиснинг маъносини таъкидламоқда, десак, хато қилмаган бўламиз. Кечанинг охирги ичи — унинг учдан охирги бир қисми бўлиши маълум. Ана шу вақтда Аллоҳни зикр қиладиган ва У Зотга дуо қиладиган бандалардан бўлишга ҳаракат қилишимиз лозим.

Кечанинг охирида бедор бўлиб, Аллоҳ таолони зикр қилиб, дуолар қилиш жуда ҳам катта фазлдир. Ҳар ким бу ишни амалга ошириш учун ҳаракат қилмоғи лозим.

 

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Қайси дуо эшитиладиганроқ?» дейилди.

«Кечанинг охиридагиси ва фарз намозлардан кейингиси», дедилар».

Иккисини Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Ким ўз дуосининг қабул бўлишини истаса, кечанинг охирида ва фарз намозларининг охирида дуо қилсин.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Банда Роббисига энг яқин бўладиган пайт у саждада турганидадир. Бас, дуони кўпайтиринглар. Бас, сизга ижобат бўлиши ҳақдир», дедилар».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Шарҳ: Намоз банданинг ўз Роббиси ила яккама-якка муножотидир.

Намоз мўмин инсоннинг меърожидир.

Намоз мўмин инсоннинг Аллоҳнинг ҳузурида ўзини энг хор ва энг паст тутган ҳолидир.

 

Сажда эса намознинг бандалик равшан зоҳир бўлган, хорлик ва зорлик энг равшан намоён бўлган жойидир. Банданинг зорлиги қанчалар ошса, Аллоҳнинг унга яқинлиги шунчалик ошади.

Шунинг учун ҳам банда саждада турганида Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин бўлиб турганда эса, сўраган нарсаси қабул бўлиши учун ҳам энг яқин ҳол бўлади. Шунинг учун ҳам банда саждада турган ҳолида кўпроқ дуо қилиши керак.

 

Имом Муслим ва Аҳмаддар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Огоҳ бўлингким, мен рукуъда ва саждада турган ҳолимда Қуръон қироат қилишдан наҳйи қилиндим. Аммо, рукуъда Аллоҳни улуғланглар, саждада эса, дуо қилишга ижтиҳод қилинглар, сизга ижобат бўлиши лойикдир», деганлар.

 

Савфон ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Шомга бордим. Абу Дардонинг манзилига бориб уни топмадим. Умму Дардони топдим. У менга:

«Бу сана ҳаж қилмоқчимисан?» деди.

«Ҳа», дедим.

«Бизга яхшилик сўраб, дуо қил. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мусулмоннинг ўз биродарига ғойибдан қилган дуоси мустажобдир. Унинг бошида бир муваккал фаришта туради. У ўз биродарига ҳар сафар яхшилик тилаб дуо қилганда муваккал фаришта: «Омийн! Сенга ҳам ўшандоқ бўлсин!» дейди» дер эдилар», деди.

Бозорга чиқиб, Абу Дардони топдим, у ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан худди шу гапни нақл қилди».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

<;p style="text-align: justify;">Шарҳ: Улуғ саҳобий Абу Дардо розияллоҳу анҳу оилалари билан Мадийнаи Мунавварадан Шомга кўчиб кетганлар ва ўша ерда яшаганлар.

 

Шунда куёвлари уларни кўргани Шомга борибдилар. Борсалар, уйда фақат қайноналари Умму Дардо розияллоҳу анҳо бор эканлар. Абу Дардо розияллоҳу анҳу қаергадир чиқиб кетган эканлар.

 

Ривоятда зикр қилинишича, ўшанда Умму Дардо розияллоҳу анҳу куёвларидан:

«Бу йил ҳажга борасанми?» деб сўрабдилар.

«Ҳа», дебди куёв.

Шунда Умму Дардо розияллоҳу анҳо:

«Унда бизнинг ҳаққимизга хайрли дуо қилиб қўй. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мусулмон кишининг ўз биродари учун ғойибдан қилган дуоси қабул бўлади. Дуо қилаётган кишининг боши устида бир муваккал фаришта туради ва дуо хайрли бўлса: «Омийн! Сенга ҳам шундай бўлсин», деб туради» деганлар», дебдилар.

 

Масалан, бу киши: «Эй Аллоҳ! Фалон биродаримга тақво бергин, хайр-барака бергин» деб дуо қилса, унинг боши устида турган фаришта: «Омийн! Сенга ҳам шундай бўлсин!» деб турар экан.

Куёв бу гапни эшитибди. Сўнг қайтиб кетаётиб, бозорда қайнотасини учратиб қолибди. Қайноталари ҳам худди Умму Дардо розияллоҳу анҳо айтган гапларни айтибдилар.

Демак, бу саҳобаларнинг кўпчилиги кўрган, эшитган, собит бўлган нарса экан. Сафарга, ҳажга ва умуман, дуоси қабул бўладиган жойларга борадиган кишилардан дуо сўраш, ҳаққимизга дуо қилиб қўйинг, деб илтимос қилиш саҳобаи киромлар қилган амаллардан экан.

Албатта, улар бу ишни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига биноан қилганлар.

Алҳамдулиллаҳ, бу нарса бизда ҳам яхши йўлга қўйилган, ҳажга кетаётганлардан, мусофирлардан дуо қилишни сўраб қолишади.

 

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Мусулмонлар бир-бирларига дуо сўраб туришлари кераклиги.

2. Бировнинг орқасидан ўзи йўқлигида қилинган дуо мақбул бўлиши.

3. Орқадан қилинган дуога муваккал фаришта «омийн» деб туриши.

4. Бировга ғойибдан яхши дуо қилувчининг ўзига ҳам у биродарига сўраган яхшиликчалик яхшилик етиши.

Бу ҳадиси шарифга амал қилишга ўтмоғимиз лозим.

 

Абу Довуд ва Термизийнинг ривоятида:

«Албатта, дуонинг энг тез ижобат бўладигани ғойибнинг ғойибга қиладиган дуосидир», дейилган.

Шарҳ: Чунки бундоқ дуо риёдан ва хўжакўрсиндан йирокда бўлади. Ҳамда чин ихлос ва соф ният ила қилинади.

Ўзгартирилди 14.07.2011 13:26
Ўқилган: 446 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Дуо
Теглар:
  • duo
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
muslimaat.Uz

muslimaat.Uz

Бошқа мақолалар muslimaat.Uz

  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Икки нур сочувчини: «Бақара» ва «Оли Имрон» сураларини қироат қилинг
  • Ният ва рўзадорга мустаҳаб амаллар ҳақида
  • «Фотиҳа» сурасининг улуғ фазли
  • Аллоҳнинг таолонинг бандасига берган амрлари

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Уч тоифанинг дуолари рад қилинмас
  • Қарзни узиш дуоси
  • Исмул аъзам: сўралса берадиган ва дуо қилинса, ижобат қиладиган исм
  • Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « Қарзни узиш дуоси Уч тоифанинг дуолари рад қилинмас »

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...
  • Халқаро мусулмон ёшлар кенгаши Кения ёшларининг қобилиятини оширмоқда
  • Қаззофийнинг ўлими ва халқаро ҳуқуқ

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required