Tools
A+ R A- wide normal
Register Login
  • Skip to content
  • Форум
  • Бош саҳифаsummary
    • Янгиликлар
    • Хабарлар
    • Видео
    • Нашидалар
    • Долзарб мавзу
    • Таҳлил
    • Сара мақолалар
  • Ибодат 
    • Поклик
    • Эътиқод
    • Намоз
    • Рўза
    • Закот
    • Ҳаж
    • Дуо
  • Муслима 
    • Фитрат
    • Либос
    • Ҳулқ
    • Тазкия
    • Амал
  • Оила 
    • Никоҳ ва Талоқ
    • Силаи раҳм
    • Болажонларга набавий васиятлар
    • Оила
    • Фарзанд
    • Қўшничилик
    • Илм
    • Меҳнат
    • Ҳуқуқ
  • Бекажон 
    • Саломатлик
    • Уй юритиш
    • Пазандалик
    • Гўзалик
    • Хунар
    • Насихатлар
  • Кутубхона 
    • Қуръони карим
    • Ўқув зали
    • Китоблар
    • Мақолалар
    • Тарих
    • Адабиёт
    • Ҳадислар
    • Ояти карималар
    • Исмлар маъноси
  • Хизматлар 
    • Қуръон дарслари
    • Қуръон фазилатлари
    • Фиқҳ дарслари
    • Қуръон мусобақаси
    • Шифокор маслаҳати
    • Психолог маслаҳати
    • Педагог маслаҳати
    • Либослар кўргазмаси
    • Фатволар
  • Сийрат 
Биласизми?


ArtCreativeFace Like Button Module
09.05.2011 19:11
Баҳо бериш
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
(4 овозлар)

Исмул аъзам: сўралса берадиган ва дуо қилинса, ижобат қиладиган исм

  • Муаллиф:  Muslima
  • Харф хажми харф хажмини кичик қилиш харф хажмини кичик қилиш Харфни катталаштириш Харфни катталаштириш
  • Босма
  • E-mail
  • 1 Фикрлар

Абдуллоҳ ибн Бурайдадан, у киши оталаридан (розияллоҳу анҳумо) бундай ривоят киладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг «Аллоҳим! Мен сендан сўрайман. Албатта, мен Сенинг Аллоҳ эканлигингга, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқлигига, Сенинг Аҳаду Сомадлигингга, туғмаган ва туғилмаган ҳамда тенги йўқ зот эканлигингга шаҳодат келтираман» деганини эшитиб:

«Батаҳқиқ, Аллоҳдан у билан сўралса берадиган ва дуо қилинса, ижобат қиладиган исм ила сўрадинг», дедилар».

Сунан эгалари ривоят қилишган.

 

Шарҳ: Албатта, мазкур ҳолнинг юзага чиқиши учун сўровчининг зоҳиру ботини пок бўлиши, у ҳалолдан ризқланган бўлиши, нияти ва ихлоси холис бўлиши каби бир неча шартларни ўзида мужассам қилган бўлиши керак.

Бу ривоятдаги дуода Аллоҳ таолонинг бир неча исмлари тилга олинди. Аммо ўша исмларнинг қай бири исми аъзам эканини билиб бўлмайди.

 

Асма бинти Язид розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳнинг исми аъзами ушбу икки оятдадир: «Ва илоҳингиз бир илоҳдир. Роҳман ва Роҳийм бўлмиш, Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир» ва Оли Имроннинг аввалидаги «Алиф. Лаам, Мийм. Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирик ва қаййум Зотдир» оятидадир», дедилар».

Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Дарҳақиқат, бу икки оятда зикр қилинган Аллоҳ таолонинг исмлари ўзида катта маъноларни жамлагандир. Келинг, улар билан яқиндан танишиб чиқайлик:

 

«Ва илоҳингиз бир илоҳдир. Роҳман ва Раҳийм бўлмиш, Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир».

Ушбу оятда Ислом ақийдасининг бош масаласи — Аллоҳнинг ягоналиги асосий қоида сифатида илгари сурилмоқда. Аллоҳнинг борлигига ҳеч қачон шубҳа бўлмаган. Унинг зоти ва сифатлари ҳақида тортишувлар доимо бўлиб турарди. Унинг махлуқотлар билан алоқаси ҳақида ҳам тортишувлар кечган. Фақат даҳрийларгина илоҳнинг йўқлиги ҳақида сафсата сотдилар. Аллоҳнинг борлигини инкор этдилар.

 

«Алиф. Лаам, Мийм. Аллоҳ - Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирик ва Қайюм Зотдир».

Ояти Курсийда келганидек, ушбу ояти карима тавҳидни, Аллоҳнинг ягоналигини холис баён қилади. Аллоҳ таолодан ўзга бандаларнинг ибодатига сазовор ҳеч бир илоҳи маъбуд йўкдир. Аллоҳ доим тирикдир, ўлмайди. У Қайюм — бандалари ишларининг тадбирида доимо қоим турувчидир. Бошқаларнинг туриши ҳам У зот биландир.

Бу икки ояти каримада ҳам Аллоҳ таолонинг бир неча исмлари зикр қилинган. Аммо улардан қайси бири исми аъзам эканига аниқ ишора йўқ.

 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бнлан масжидда ўтирган эдик. Бир киши намоз ўқирди. Сўнгра у:

«Аллоҳим! Мен Сенга ҳамд бўлгани учун, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқ бўлгани учун, Маннон, осмонлару ерни тенги йўқ қилиб яратувчи, жалол ва икром соҳиби бўлганинг учун Сендан сўрайман. Эй Ҳайй, эй Қайюм!» деб дуо қилди.

Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Батаҳқиқ, у Аллоҳга дуо қилса ижобат қиладиган, сўраса берадиган Исми Аъзами ила дуо қилди», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда ҳам Аллоҳ таолонинг бир неча исмлари зикр қилинган бўлса ҳам, улардан қай бири Исми Аъзам эканини билиб бўлмайди.

Ушбу сарлавҳа остида келган ҳадиси шарифлардаги дуоларнинг арабча матнини ёддаб олиб, дуо қилиб юрса, ижобат бўлиши умид қилинади.

Барча уламолар Аллоҳ таолонинг Исми Аъзами ила дуо қилинса, қабул бўлишига ҳеч қандай шубҳа қилмаганлар. Аммо Исми Аъзам ҳақида келган ривоятлар ҳар хил бўлгани учун Аллоҳ таолонинг исмларидан қайси бири Исми Аъзам экани ҳақида ихтилоф қилганлар.

 

Хулоса қилиб айтиладиган бўлса, қуиидаги исмлардан бири Исми Аъзам бўлади:

1. Аллоҳ.

2. Аллоҳ, ар-Роҳман ар-Роҳийм.

3. ар-Роҳман ар-Роҳийм, ал-Ҳайй ал-Қайюм.

4. ал-Ҳайй ал-Қайюм.

5. ал-Ҳаннон алманнон, Бадийъус самаавати вал-Арзи, Зул Жалали вал-Икром.

6. Бадийъус самаавати вал-Арзи, Зул Жалали вал-Икром.

7. Зул Жалали вал-Икром.

8. Аллоҳу лаа илаҳа иллаа ҳу, ал-Аҳад ас-Сомад аллаззии лам ялид ва лам ювлад ва лам якун лаҳу куфуван аҳад.

Ибн Ҳажар: «Исми Аъзам ҳақида келган ривоятлар ичида энг кучлиси шу», деганлар.

9. Робб. Робб.

10. Моликул мулк.

11. Лаа илаҳа иллаа анта, субҳанака иннии кунту миназзолимийн.

12. Калимату тавҳид.

13. Ҳуваллоҳуллазии лаа илаҳа илла ҳува Роббул аршил азийм.

14. Асмааул ҳусна — гўзал исмлар ичига беркитилган.

15. Банда чин дилдан, Аллоҳ таолодан бошқани хаёлига келтирмай ихлос билан дуо қилса, Парвардигорнинг ҳамма исми ҳам Исми Аъзам бўлади.

16. Аллоҳумма.

17. Алиф лаам мийим.

Ушбу сарлавҳа остида келган ҳадиси шарифлардаги дуоларнинг арабча матнини ёдлаб олиб, дуо қилиб юрса, ижобат бўлиши умид қилинади.

Ўзгартирилди 10.05.2011 21:23
Ўқилган: 917 марта
Қуйидаги бўлимга киритилган Дуо
Теглар:
  • duo
Ижтимоий тармоқлар:
  • Google Buzzга қўшиш
  • Facebookга қўшиш
  • Deliciousга қўшиш
  • Diggга қўшиш
  • Redditга қўшиш
  • StumbleUponга қўшиш
  • MySpaceга қўшиш
  • Technoratiга қўшиш
Muslima

Muslima

Бошқа мақолалар Muslima

  • Қатъий ва васлий ҳамза
  • Ота-онага ўлимларидан сўнг яхшилик қилиш
  • Дарс №12 Мадлар
  • Савда бинти Замъа розияллоҳуанҳонинг фазллари
  • Ўлимдан сўнг...

Ўхшаш мақолалар (теглар бўйича)

  • Ифтор пайтидаги дуо
  • Уч тоифанинг дуолари рад қилинмас
  • Мақбул дуо
  • Қарзни узиш дуоси
  • Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин
Бўлимдаги бошқа мақолалар: « Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин «Йасин» ва «Духон» суралари фазли »

1 Фикрлар

  • Фикрга линк  Lobar Orinova 21.01.2012 14:26 Сайтга киритган: Lobar Orinova

    Assalomu alaykum hurmatli dindoshim. Ollohning roziligini istab qilayotgan sayyi harakatlaringizga Robbim samara va baraka bersin.

Фикр билдириш

Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.

Юқорига чиқиш

 

 

 

 

Янгиликлар

  • Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
  • АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
  • Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
  • Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
  • Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
  • Ноёб кутубхона ёниб кетди
  • Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
  • Бош вазири ўринбосари...
  • Халқаро мусулмон ёшлар кенгаши Кения ёшларининг қобилиятини оширмоқда
  • Қаззофийнинг ўлими ва халқаро ҳуқуқ

Янгиликлар

  • Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
  • Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
  • Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
  • Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
  • Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
  • Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
  • Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
  • Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
  • Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди
  • Форум
hilol.uz © web studiyasi | Muslimaat.UZ. All rights reserved.



  • Паролингизни унутдингизми?
  • Логинни унутдингизми?
*
*
*
*
*

* Field is required