
Ҳунарманд муслималар асарларининг кўргазмаси жорий йилнинг 17 декабр куни Тотористон пойтахти Қозон шаҳрида очилди.
«Марварид» деб номланган кўргазманинг очилиш маросими шанба 17 декабр куни Тотористон республикаси мусулмонлари идораси ёшлар билан ишлаш бўлимининг ташаббуси билан Қозон шаҳрида жойлашган Россия Ислом университетининг конференция залида бўлиб ўтади.
Кўргазмада республика ҳунарманд муслималарининг энг яхши асарлари намойишга қўйилган бўлиб, бу ерга борувчилар истаган асарларини харид қилишлари мумкин.
Қайд этиш керакки, мазкур кўргазма қошида шунингдек ҳунармандчилик, психология ва гўзаллик сирларига бағишланган ўқув машғулотлари ҳам йўлга қўйилиб, янги исломий либослар намуналари намойиш этилади.







