
1 декабр куни Қозон шаҳрида мусулмон либослари бўйича дизайнер Факия Собирзянова билан муслималар учрашуви бўлиб ўтади.
У муслималар учун рўмол ўраш бўйича мастер-класс ўтказади. Учрашув “Муслиманинг ташқи кўриниши ва инсон ички дунёсининг маданияти” шиори остида бўлиб ўтади.
Тадбирда давомида иштирокчиларга кийим-кечак танлаш сирлари, ички дунёга монанд ташқи кўринишни мувофиқлаштириш ва иймонни либос билан мустаҳкамлаш баён қилинади.
Факия Собирзянова “Стиль” мактабининг “кастюм дизайни” бўйича йўналишини ўқиб тамомлаган. Ҳозир у ўзининг шахсий дизайн студиясига эга. «Шелковый цветок» номлик мусулмон либослари коллекцияни ҳам тақдим қилган.







