Ҳолвайтар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳолвайтарга: 100 г. ёғ, 1 стакан ун, 1 стакан шакар ёки 150 г. қанд, 3 стакан қайноқ сув ва бир чимдим ванилин кетади

Қозонни қиздириб ёғни доғлайсиз (қўй ёғи бўлса, яна яхши) ва қозонни оловдан олиб, ёғни шопирасиз, ёғ бир оз совигач, ун солиб аралаштирасиз. Қозонни яна оловга қўйиб бир оз ковласангиз, ун жигарранг тусга киради. Шундан сўнг қайноқ сувда эритиб қўйилган шакар ёки қандни қозонга қуясиз ва оловни сустроқ ёқиб, ҳамма вақт аралаштириб турасиз, ҳолвайтар бир оз қайнагач, тўқ қизил тусга киради. Қозонни оловдан олиб совитасиз ва ҳолвайтарни пиёла ёки ликопчаларга солиб дастурхонга келтирасиз. Таъмини яхшилаш учун шакар ёки қанд эритаётганда озроқ ванилин қўшсангиз ҳам бўлади.

Мавзуга оид мақолалар
Иккинчи мактуб. Сизни соғиндим, Ё Расулаллоҳ Ё Расулаллоҳ Аллоҳдан Сизга мукаммал саловоту дурудлар давоми...

07:48 / 08.12.2016 4038
«Бир Қуёшимни, отамни ва шиппакларимни қолдириб келдим» Мадина ширкатларидан бирида электр назоратчиси давоми...

08:14 / 18.08.2017 4050
Эрта бугундан бошланади Биз бугун Ўзбекистон ёшлари тинч ва фаровон юртда яшар эканмиз, доимо ушбу давоми...

10:53 / 01.02.2018 1975
Туркиянинг диний ишлар идораси «Оламларга раҳмат Пайғамбар» ҳафталиги доирасида ўтказиладиган бир қанча давоми...

06:28 / 04.03.2017 3629