Ҳилба соч парвариши учун

0 1 829

1 чой қошиқ туйилган ҳилба зайтун ва қора седана ёғи билан аралаштирилади, озгина қора мурчдан ҳам қўшса бўлади. Ушбу қоришмани соч илдизига массаж қилиб, бошни иссиқ тутинг. Маскани бошда ярим соат ушлаб, ювиб ташланг. Соч ўсишини тезлаштиради, қазғоқни йўқотади ва бошда бўладиган дерматитларни кетказади.

***

Туйилган ҳилбани суюқ қоришмасини соч илдизларига суртсангиз, соч ўсишини кучайтиради, ундирилган ҳилбани таом ва салатларда ишлатинг эффект кучайтириш учун. Қазғоққа қарши кечаси 2 ош қошиқ ҳилбани бир стакан сувга ивитиб қўйинг ва эрталаб ивиган уруғни туйинг ва бошга бир соатга маска қилинг. Кейин бошингизни яхшилаб ювинг.

***

4 ош қошиқ ҳилба уруғини 1 стакан сувда қайнатиб, докадан ўтказиб, сувини тери муолажасида, соч тўкилишига ва хира рангли сочларга қарши ишлатинг.

Одина Абдуваҳҳоб қизи

Баҳам кўринг

Leave A Reply