Ҳикматлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

                                                      

  «Қайси кишида тўрт хислат бўлса, у Аллоҳнинг яхши бандаларидандир.

Тавба қилувчи кишини кўрганда қувониш, диндан юз ўгирган кишининг ҳаққига хайрли дуода бўлиш, гуноҳкор учун истиғфор айтиш,  муҳсин кишидан ёрдамини аямаслик».                                                                                                                                             

Абу Бакр Сиддиқ

 «Ибодат ҳаловатини тўрт нарсадан топдим:

– фарзларни адо этиш

– Аллоҳнинг харом қилган нарсаларидан узоқлашиш

– Аллоҳ розилигини тилаб, яхшиликка буюриш

– Аллоҳнинг ғазабидан қўрқиб, ёмонликдан қайтариш».                                                                                                                                                

Усмон ибн Аффон

  «Аллоҳ шукр эшигини очиб, зиёдалик эшигини ёпиб қўймас. Аллоҳ таоло дуо эшигини очиб, қабул эшигини беркитиб қўймас. Аллоҳ таоло тавба эшигини очиб, мағфират эшигини беркитиб қўймас».                                                                                                                                                 

Али ибн Абу Толиб

  «Илм – бу  кўп маълумотга эга бўлиш дегани эмас, балки у Аллоҳ таолодан қўрқишдир».

  «Ким одамлар сўраган барча нарсага фатво бераверса, у одам мажнундир».                                                                                                                                             

Абдуллоҳ ибн Масъуд

«Катта гуноҳлар учун бир бор ҳаж қилинг! Қайта тириладиган кун учун иссиқ кунларда рўза тутинг, қабрдаги ваҳшатлар учун қоронғу тунда икки ракаат намоз ўқинг!»                                                                                                                                                    

Абу Зарр Ғифорий

«Доимо Роббимга муҳтож бўлиб туриш учун фақирликни яхши кўраман, Роббимга тезроқ етишиш учун, ўлимни яхши кўраман, гуноҳларимга каффорот бўлиши учун, касалликни яхши кўраман».

«Кенгчиликда Аллоҳ таолони кўп зикр қилгин, шунда Аллоҳ таоло торлик (қийинчиликда) сени эслайди. Ўлимни эслаганда, ўзингни ўликлардан бири деб билгин, дунёнинг ҳою-ҳавасларига берилганингда, унинг охири қаерга олиб боришини ўйлагин».                                                                                                                               

Абу Дардо розияллоҳу анҳу

«Яхшидан ёмонни ажрата олган киши оқил эмас, балки ёмон нарсадан яхшисини ажрата олган оқилдир».  

Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу

«Ким Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ уни сақлайди. Ким Аллоҳга таваккал қилса, Аллоҳ унга кифоядир. Ким Аллоҳга шукр қилса, у унга зиёда қилади. Ким Аллоҳга қарз берса, унга ажрини ато этади».                                                                                                                                                     

Умар ибн Ҳаттоб

«Кимнинг кулгуси кўпайса, Ҳайбати камаяди, ким кўп ҳазиллашса, енгилтабиат кўринади. Кимнинг ҳаёси камайса, тақвоси камаяди,тақвоси камайса,қалби ўлади».                                                                                                                                                          

Умар ибн Ҳаттоб

«Сенга нима етса, Аллоҳнинг тақдиридан деб бил, халқни маломат қилма. Тилингни сақла, халойиқ ундан саломат бўлсин, шунда Аллоҳнинг азобидан омонда бўласан. Роббингнинг сенга ризқ бераман, деган ваъдасини рост бил, шунда мўмин бўласан. Ўлимга тайёр тур, шунда ғофил ҳолда ўлмайсан. Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳнинг зикрини кўпайтир, шунда гуноҳлардан сақланасан».                                                                                                                                                  

Фузайл ибн Иёз

Умму Зиёвуддин тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
   Суннат барча тарафдан Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда туради. Балоғат ва фасоҳатда ҳам, шаръий ҳукмларда ҳам, жумладан, илмий мўъжизаларга далолат давоми...

06:51 / 15.03.2018 2520
gallery ids10223,10224,10222 Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамду санолар, ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду давоми...

22:56 / 22.02.2017 4968
embedhttpswww.youtube.comwatchv5xqg3FHnOYsfeatureyoutu.beembed

06:52 / 10.03.2018 2129
Декабрь ойида Францияда қори ва қориялар мусобақаси бўлиб ўтиши кўзда тутилмоқда. «Abna.co» нинг хабар беришича, мусобақа «Дарал атария» Ислом нашриёти томонидан давоми...

19:33 / 29.12.2016 2103