Рўмол ўраган муслима шампун рекламасида суратга тушиш фикридан қайтди

0 594

Британиялик гўзаллик ҳақида ёзувчи таниқли блогер Омина Хон 2014 йилда қўйган постларини фойдаланувчилар топиб қайта эълон қилишлари ортидан L’Oreal компанияси билан шартномани бекор қилишга мажбур бўлди. Бу постлар Исроилга қарши деб баҳоланди.
Постлар тарқаб кетгач, қиз кечирим сўраб уларни олиб ташлади. Шу билан бирга, L’Oreal компанияси билан шартномани бекор қилиши ҳақида ҳам айтди. L’Oreal компанияси ҳам қизнинг бу қарорини маъқуллади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Омина Хон биринчи ҳижобли аёл ўлароқ L’Oreal нинг чеҳраси бўлиши ва шампун рекламасида иштирок этиши эълон қилинган эди.

Баҳам кўринг

Leave A Reply