Ҳужжат учун ҳижобда суратга тушиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Россия Федерал Миграция Хизмати (ФМС) бошлиғи Константин Ромадановский Россияга ишлашга келаётган мусулмон аёлларга ҳужжатлар учун ҳижобда суратга тушишга рухсат берди. ФМС матбуот секретари Залина Корнилованинг таъкидлашича, маҳкама бошлиғининг буйруғи, Россия Федерацияси паспортлари учун бўлган расмларга ҳам тааллуқли.

Буйруқда айтилишича: диний эътиқоди бўйича бегоналарга бош кийимсиз кўриниш тақиқланган аёллар бош кийимда суратга тушишлари мумкин. Лекин бундай ҳолларда, юз қисми ва жағ қисми тўсиб қўйилмаслиги керак.

Фуқароларнинг Ички Ишлар Вазирлиги (МВД)нинг бош кийимсиз суратга тушиш ҳақидаги буйруғидан норозилик шикоятлари 2003 йил Россия Олий Суди томонидан фуқароларлар фойдасига қондирилган.

Чет эллик фуқароларнинг суратга тушиш йўл-йўриқлари, дактилоскопиялаш тартиб қоидалари, Россияда ишлашга рухсатномаларни ҳужжатлаштириш ва патент бериш ишлари 2012 йил 25 декабрда Адлия Вазирлигида рўйхатга олинди. Буйруқ 2013 йил 1 январдан кучга кирди.

Ҳижоб билан боғлиқ воқеа 2010 йил ноябрда содир бўлган эди. Чет эл паспорти учун ҳижобда расмга тушган мусулмон аёлнинг ҳужжатлари қабул қилинмаган эди.

Ислом дини эътиқодида бўлган Камилла Капустинская ўз ҳужжатларини 3 бора тақдим этишга мажбур бўлган ва миграция хизмати ҳодимлари уни ўз навбатида қабул қилишга мажбур бўлишган.

(Vesti.ru 11 январь 2013 й) Муслима Робиъа

Мавзуга оид мақолалар
                                  4  О, сўз очмоқ оғир, ҳаёт имтиҳон, Шайх олис юртларда юрди бир замон.   Бироқ давоми...

04:21 / 09.02.2017 3655
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким ёлғон гапиришни ва давоми...

09:45 / 02.05.2019 5527
Сизнинг таълимингиз олмаган ким бор Сизку юракларда илк зиё ёққан.  Олимми, шоирми ва ё санъаткор, Илк бор давоми...

06:52 / 12.10.2017 11003
embedhttpswww.youtube.comwatchvRxsnb7NFNgembed

13:53 / 19.11.2018 2081