Ҳифз йўналиши бўйича аёл-қизлар ўртасидаги Қуръон мусобақаси якунланди

0 324

Наманган шаҳридаги “Ҳазрати Лангар” жоме масжидида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ҳифз йўналиши бўйича қисми ўз якунига етди. Унда “Муслимаат.уз” сайти раҳбари олима Одинахон Муҳаммад Содиқ нутқ олиб, қория қизларга Қуръон ёдлаш борасида ўзининг чиройли маслаҳатларини берди. Сўзи давомида талабалик йилларида Қуръони Карим бўйича топширган имтиҳондаги хотираси билан ўртоқлашди. Одинахон Муҳаммад Содиқ айтишича, ўша пайтларда устозлар олдидаги ҳаяжонни фақат Аллоҳ розилиги бўйича Қуръон ёдлаганман, деган фикр билан енгган экан.

Одинахон Муҳаммад Содиқнинг чиройли сўзлари иштирокчиларга буюк далда бўлди, десак, муболаға бўлмайди. Бунинг кетидан “Қуръон ўқи” деган салавот йиғилганларга янада завқу шавқ улашди.

Мазкур гўзал салавотлардан кейин Қуръон мусобақасининг тиловат йўналишига ўрин берилади.

Бизни кузатишда давом этинг…

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

Баҳам кўринг

Leave A Reply