Нью-Йорк маъмурлари «ҲЕЛЛОВИН» байрамининг костюмлик чиқиш парадини ман қилишди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мегаполиснинг энг оммавий кўча шоуларининг ташкилотчилари сайтининг хабар беришича, «Ҳелловин»ни байрам қилиш учун, анъанавий маска(ниқоб)ли парадлари (чиқишлари) ҳукумат қарори бўйича Нью-Йоркда бекор қилинди. «Аллилуя Ҳелловин» номли парад 39 йиллик тарихи мобайнида биринчи марта, шаҳар мери фавқулодда ҳолатлар департаменти ва шаҳар полицияси томонидан таъқиқланди, деб маълум қилади парад ташкилотчиларининг расмий сайти шошилинч хабарида.

Мегаполиснинг «Ҳелловин» маскалик (ниқоблик) парадларида, одатда, миллионлаб кишилар қатнашар эди. Бу йилги парадлар саҳна кўринишлари «Майя календари бўйича охир замон» номи билан аталган эди.

Илгари маълум қилинганидек, «Сенди» довули ҳужуми натижасида Нью-Йоркда ўнлаб кишилар ҳалок бўлдилар (Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиуун. -М.Р.) АҚШнинг ишчилар маркази бўлган Нью-Йорк шаҳри ва унинг атрофида яшовчи миллионлаб одамлар электр токи қувватисиз қолишди. Мегаполис районлари ва Манҳеттенни боғлаб турадиган, шторм натижасида зарарланган ва сув остида қолган Нью-Йорк метрополитени уч суткадан бери ишламайди. Шаҳар ҳокимияти ҳозирча фақат автобуслар қатновини йўлга қўйишган. (уларда ташиш вақтинча бепул).

(РИА новости хабарларидан) Муслима Робиъа тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Археологларнинг маълум қилишича, тақинчоқлар бир неча ўн минг йилликлар илгари ҳам мавжуд бўлган экан. Илк тақинчоқлар суяк, дарахт, гуллар, қуш патлари ва давоми...

20:57 / 25.01.2017 4722
Ҳазратим, сиздан айрилиқ алами ҳали ҳам унутилмаган Ҳар кимнинг алами ҳар хил. Меники ҳам ўзгача. Сизга шогирд бўлиш учун сиздан рухсат тегди, аммо бевосита шогирд давоми...

00:32 / 08.04.2019 6656
embedhttpsyoutu.beORdNhjEEIb8embed

02:44 / 20.10.2017 4912
Қадрли болажонлар, бир кеча ва кундузда бир неча марта овқатланганимиз каби уйқу ҳам кундалик зарурий одатларимиздандир. Уйқу сабабли ҳордиқ чиқарамиз, давоми...

03:45 / 27.06.2019 2743