Ҳазратсиз баҳор

0 3 008
ГЎЗАЛ ЭДИ БАҲОРИМ, ТОНГИМ МУСАФФО,
СИЗСИЗ ИЗҒИРИН ТУРДИ, БАҲОР ЧЕКИНИБ.
ЯХШИЛАР‑ЛА БУ ОЛАМ МУНАВВАР АСЛО.
СИЗСИЗ ГУЛЛАР ҲАМ  ЮЗИН БУРДИ БЕРКИНИБ.
 
ЎШАНДАНКИМ КУНЛАРИМ ФАЙЗСИЗ ВА НУРСИЗ,
МУНЧАЛАР ТОР БЎЛМАСА БЕВАФО ОЛАМ.
БУГУН БАҲОР ҲАМ ҚИШДИР, ТАТИМАС СИЗСИЗ,
ЮЗИН ОЧМАЙ ҚОР ИЧРА ЁТАР ГУЛ ЛОЛАМ.
 
РУҲИНГИЗ БИЗЛАР БИЛАН ДОИМ, ҲАЗРАТИМ,
ҚАЛБИМИЗДА НОМИНГИЗ ТОАБАД ЯШАР.
АЛЛОҲИМ, СЕНДАН БУ ЁЛҒИЗ ЎТИНЧИМ:
ҲАЗРАТЛАРНИ КЎРСИН КЎП ЯНА БУ БАШАР.
 
ГЎЁ ҲАВО ЕТМАСДАН ҲЎРСИНАР ЮРАК,
СИНОВЛАРИНГ ДОМИГА СОЛМАГИН, РОББИМ.
ОЛИМЛАР БИЛАН ОЛАМ ТИРКДИР БЕШАК,
ЎША ТУНДАН ЗУЛМАТ-ЛА ЁРИШАР ТОНГИМ.
 
БУЮКЛАР ЧИҚСИН БУ МИЛЛАТДАН ЯНА,
ҲАЗРАТИМДЕК  КУН КАБИ ЁНИБ ПОРЛАСИН.
ҲАМ ДИНИМ ОСМОНИДА БЎЛСИН ТАНТАНА,
БАҲОРДА ГУЛЛАР ҚОР ОСТИДА ҚОЛМАСИН.
Фарҳодбек Жўраев

 

 

 

Баҳам кўринг

Leave A Reply