Ҳазратимнинг сўнгги Ҳаж зиёратлари ҳақида Оминахон Муҳаммад Юсуф тайёрлаган лавҳалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   Ҳазратимнинг сўнгги Ҳаж зиёратлари ҳақида Оминахон Муҳаммад Юсуф тайёрлаган фоторепортаж ҳамда сафар таассуротларидан лавҳаларни эътиборингизга ҳавола қилдик.

 Аллоҳ таолонинг инояти ила «muslimaat.uz» сайтининг ходимаси Оминахон бу йилги ҳаж ибодатини адо қилиш учун падари бузуруклари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф  ҳазратлари ва волидаи мухтарамалари Фотима ҳожи ая  хоним  билан бирга муқаддас ерларга етиб келди. Оминахон ҳозирда «muslimaat.uz» сайтидаги опа-сингиллари ва дугоналари учун фоторепортаж юбориб туришни ният қилган. Аллоҳ хоҳласа, ҳаж сафари таасуротларини кейинчалик тақдим қилмоқчи.

[gallery link="file" size="full" columns="4" ids="10060,10061,10062,10063,10064,10065,10066,10067,10068,10069,10070,10071,10072,10073,10074,10075"]

Ушбу кунлари мўъмин бандалар йилнинг кундуз кунларининг энг фазилатли ўн кунини яшамоқдалар. Зотан, Зулҳижжа ойининг биринчи ўн куни Аллоҳ таоло томонидан ана шундай фазилатли этилгандир. Бу кунларда қилинадиган ҳар бир яхши амалнинг ажри кўпайтириб берилади. Шунинг учун ҳам ҳожилар кўпроқ ибодатга ўзини урадилар. Кеча Масжидул Ҳаромга бориш учун бизга ажратилган авто уловдан тунел олдида тушишга мажбур бўлдик. Сўнг иккита тунелдан пиёда ўтиб бориб шом намозига зўрға улгурдик. Одам кўплигидан намозни ташқарида ўқидик. Одам зичлигидан ҳар бир қадам қўйиш учун бир қанча уриниш керак бўлди. Олти соат чамаси ҳарамда бўлдик.

Бу соатларнинг ҳар лаҳзаси умрга татигулик. Ҳарамда кўрган ҳар бир нарса –катта ибрат. Шу ёшгача жаноза намозини эшитар эдим-у кўрмаган эдим. Бу ерда ҳар намоздан сўнг жаноза намози, албатта, бўлади. Шом намозидан кейин жаноза намози ўқидик. Сўнгра олдимиздан маййитларни олиб ўтишди. Бешта экан. Бу ҳолни биринчи марта кўрганим учун жуда ҳам таъсирландим. Маййитлардан учтаси эҳромда экан. Беихтиёр кўзимга ёш келди. Қандай чиройли ўлим. Аллоҳ уларни ҳам, бизни ҳам мағфират қилсин!

Қайтишимизда бизнинг авто уловимиз ҳарамга яқин жойга келди ва унга чиқдик. Сўнгра Аллоҳга шукрлар қилиб турар жойимизга қайтдик. Аллоҳ жалла жалолуҳу ихлос билан қилган ибодат ва дуоларимизни қабул айласин!

Дуо ва саломлар билан Оминахон.

«islom.uz» сайтидан олинди 

 
[gallery columns="4" link="file" size="large" ids="9939,9940,9941,9942,9943,9945,9947"]
Мавзуга оид мақолалар
Ойижон, мени ҳам саҳарликка уйғотинг, мен ҳам сизлар билан рўза тутаман, деди Фазлиддин онасига. Ҳали кичкинасан, қийналиб қоласан, деди онаси. Энди биринчи давоми...

11:43 / 06.03.2017 4390
embedhttpsyoutu.be6HYQZO2xcioembed

07:30 / 16.10.2017 2731
Қамар сураси, 49оят Ушбу оятдаги «ўлчов» сўзининг икки хил шарҳи бўлиб, бири «қазои қадар» маъносини, иккинчиси «миқдор», «ўлчов» маъносини англатади. Икки маъно давоми...

10:00 / 04.01.2020 2245
« ». 13. Ўн бешинчи ҳадис   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

12:12 / 24.05.2018 4078