Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга ўхшаш инсон эдилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суюкли саҳобаларининг ичида Умар розияллоҳу анҳунинг ўринлари беқиёс эди. У киши Исломнинг қуввати, диннинг устуни, адолат ва тафаккур бобида ўткир зеҳн соҳиби эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳақларида, у кишининг ҳали Исломни қабул қилмасларидан олдин «...Умар (розияллоҳу анҳу)билан Исломни азиз қилгин»,  деб дуо қилганлар. Саъд ибн Аби Ваққосдан ривоят қилинган ҳадисда: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «... етар эй, Ибн Хаттоб! Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, шайтон бир йўлда кетаётиб, сени учратиб қолса, албатта, сенинг йўлингдан бошқа йўлга ўтиб олади», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу ҳақларида, у кишининг таърифлари хусусида қанча тўхталмайлик, у кишининг маънавий хазинасини ишғол қилолмаймиз. Биз бугунги кунимизнинг Умар розияллоҳу анҳуга  ўхшаш инсони ҳақида тўхталмоқчимиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уламолар набийларнинг меросхўрларидир», дея айтган сўзлари қанчалар ҳақиқат эканини эътироф этмоқчимиз. Ҳақиқатдан ҳам, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га меросхўр бўлган олимлар қаторида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳам номзодлари бор эди. У кишини шундай улуғласак, қалбимиз хотиржам тортади. Эл ичида ҳурмат қозониш, танилиш, юлдуз бўлиш осон, аммо мана шу юлдузлик мақомини муносиб соҳиби бўлиб, бирдек ҳурмат-эътибор билан, зуҳду тақво билан якунига етказиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Ҳар бир уламонинг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан бир суннатда ўхшаш эканликларини ёки у Зотнинг суюкли саҳобаларидан бирига ўхшаш хулқлари борлигини кўрамиз. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳам Умар (розияллоҳу анҳу)га ўткир зеҳн, улкан ҳайбат ва иймоннинг салобати билан ўхшаш эдилар. Ҳазратнинг маънавий-ижодий хизматларидан ташқари, халқ орасида у кишидан қолган таъсирли воқеалар ҳам гапирилиб турилади. Кимдир ҳазратни китобларини ўқиб мухлис бўлса, яна кимдир у киши билан умрида бир маротаба бўлса ҳам бир дастурхонда ўтирганини эслайди ёки кўрганини. Кимлардир ҳазратнинг олдиларида хизмат ила  кўп юрган бўлсалар, яна кимдир у зотни масжидларда ва амру-маъруфларда кўрганини фахр билан эслайди. Ҳар бирида ўзгача муҳаббат, ўзгача ихлос қозонади. Шайх ҳазратлари эл орасида амру-маъруф сабабли кўп хизматлар билан масжидларга, наҳорги ошларга, никоҳ тўйи ва бошқа маросимларга бориб турганликлари ҳаммамизга маълум эди. Диннинг ғами йўлида қай ўринда, қандай бўлса ҳам, Ислом маърифатини етказиш ташвиши билан юрардилар. Гоҳида одамлар орасида: «Шайх ҳазратлари билан бир столда ўтириб қолдим, амру-маъруф қилдилар, ўтирган жойимда вужудимни тер босиб кетди» ёки «Шайх ҳазратларининг зиёратларига борувдим, тилимга сўз келмай қолди...», «Ҳазратни бошқача тасаввур қилгандим, ўйлаганимдан ҳам ажойиб экан», деган сўзларни ҳозиргача эшитиб қолмоқдамиз. Оддий халқ орасида шундай туйилган бу ҳолатлар, ҳазратимизнинг иймони ва маърифатларининг ҳайбати эди. Бу нарса Умар (розияллоҳу анҳу)нинг олдида бегона кишилар қандай ҳолатга тушиб қолса, ҳазратимизнинг олдиларида ҳам шу ҳолатнинг кўриниши эди. Умар (розияллоҳу анҳу) илк бор жамоат намозини ташкил этишда ҳам улкан жасорат кўрсатганлар. Аллоҳ таоло Умар (розияллоҳу анҳу) билан Исломни азиз қилди. У кишини адолатлари билан мусулмонларни бирлаштирди. Фитна ва тафриқаларга барҳам берилди. Собиқ Иттифоқ Совет тузумидан кейин Аллоҳ таоло Шайх ҳазратимиз билан юртимизда яна қайта Исломни азиз қилди. Шайх ҳазратимизнинг адолатлари билан юртимизда масжидларнинг очилиши орқали халқимизни иймон-эътиқод йўлларини очди. Ҳаж ва Умра ибодатига кенг  рухсат олинди. Шайх ҳазратимизнинг адолатлари билан муқаддас китобимиз Қуръон халқимизнинг қўлига берилди. Уламоларни аҳли сунна вал жамоа мазҳабимизда бирлаштирдилар. Аҳли илм ва олимларни тафриқа бўлиб, турли ихтилофларга кетишидан қайтардилар. Халқимизнинг мусаффо Ислом эътиқоди ва анъаналарига ўргатдилар. Том маънода халқимизга Исломнинг тирик ҳужжати бўлдилар. Шараф билан айтамизки, араб миллатидан Умардек (розияллоҳу анҳу) саҳобий чиққан бўлса, ўзбек миллатидан бизнинг ҳам Умаримиз бор эди. Ҳазратнинг салобатлари ва шижоатлари Умар (розияллоҳу анҳу)га ўхшаш қувватли эдилар. Марҳум устозимиз, шайхимиз ва саййидимиз, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг жойлари орзуларидек бўлсин. Аллоҳ раҳматига олсин!                 

Мавзуга оид мақолалар
Қуръон мусобақасининг Республика босқичини томоша қилмоқчи бўлган опасингилларимиз учун Наврўз давоми...

14:31 / 19.04.2018 2315
Мурид беодоблик қилганда бунинг иқоби кечикса, «Агар бу беодоблик бўлганда У Зот мададни кесар ва мени давоми...

06:09 / 26.06.2019 2776
Зулҳижжанинг ўн куни дейилганида, бу ойнинг биринчи ўн кунлиги кўзда тутилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан давоми...

10:24 / 10.11.2016 3920
Тўтр девордан иборат, аммо томи ёпилмаган кичик бир кулбада камбағал бева аёл ва фарзанди яшар эди. давоми...

15:01 / 02.01.2017 2679