“Ҳазрати Лангар” жоме масжидида Қуръон мусобақаси якунланди

0 355

Бугун 2018 йилнинг 5 феврал куни Наманган шаҳридаги “Ҳазрати Лангар” жоме масжидида 26-40 ёшли аёл-қиз иштирокчилар ўртасидаги Қуръон мусобақаси ўз якунига етди. Кеча, яъни 4 феврал куни 18-25 ёшли иштирокчилар беллашган эдилар.

Икки кун мобайнида бўлиб ўтган мусобақа жуда катта қизиқиш ва кўтаринки руҳ билан ўтказилди, десак, муболаға бўлмайди.

Мусобақада жами 82 та иштирокчи қатнашган бўлиб, барчалари Наманган шаҳридандир. Улар ичидан ғолибаларни танлаб олиш, албатта, ҳайъат аъзоларига осон бўлмади.

Мана, ниҳоят, ғолибалар рўйхати эълон қилинди.

Ҳифз йўналиши бўйича 18-25 ёшли аёл-қиз иштирокчилар ғолибалари:

1-ўрин: Бувахўжаева Хадича

2-ўрин: Маҳмудова Муфаззал ва Раҳимова Саидахон

3-ўрин: Ҳабибуллаева Розия ва Мамутхонова Муслима

 

26-40 ёшли иштирокчилар:

1-ўрин: Жаъфарова Рисолат

2-ўрин: Убайдуллаева Маҳфуза

 

Тиловат йўналиши бўйича 18-25 ёшли аёл-қиз иштирокчилар ғолибалари:

1-ўрин: Муҳиддинова Марғуба

2-ўрин: Солиева Мунира ва Иминжонова Ирода

3-ўрин: Абдуллаева Омина

 

26-40 ёшли иштирокчилар:

1-ўрин: Низомова Боқия

2-ўрин: Комилова Умида

3-ўрин: Мирзаева Маликахон

 

Барча иштирокчиларга, хусусан, 1-, 2-, 3-ўрин соҳибаларига, ҳайъат аъзоларига, шунингдек, “Муслимаат.уз” сайти ходималарига ҳам Наманган вилояти, Наманган шаҳри ва “Ҳазрати Лангар” жоме масжиди раҳбариятлари томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Мусобақа гўзал Қуръон тиловати билан якунланиб, чиройли дуолар қилинди. Барча бу ерга йиғилган онахонлар, опа-сингиллар ва иштирокчилар катта шоду хуррамлик билан тарқалдилар.

Биз билан бирга хабарлар давомини кузатинг…

 

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА 

Баҳам кўринг

Leave A Reply