«Хайрия ишларида аёл кишининг ўрни» умумжаҳон конференциясининг кечги мажлиси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Конференциянинг иккинчи куни кечги мажлисида «Ўрта Шарқда Исломий ёрдам ерларини ривожлантириш» мудири Лутфи Саййид, «Араб шифокорлари бирлашмаси»нинг бош муовини Усома Руслон (Миср Арабистони), «Ислом ёшлари умумжаҳон ташкилоти»нинг раисаси Доктора Мирфат Усмон (Саудия Арабистони), «HHI» ташкилотининг ўринбосари Нолон Дол (Туркия жумҳурияти) иштирок этдилар. Улар аёл кишининг турли хайрия ишлари ҳақида сўз юритдилар. Нолон Долнинг ҳикоялари анча таъсирли бўлиб, ҳаммани ҳаяжонга солди ва олқишларга сазовор бўлди. У хайрия ишларидаги ўз тажрибаларидан сўзлаб, кечирган хавфу хатарларини ҳам айтиб берди. Мажлис ниҳоясида иштирокчилар хайрия ташкилоти томонидан тақдирландилар. Сўнгра кўргазмалар залида Абдурраҳмон Тиркит томонидан тайёрланган фотоларнинг видео лавҳаси намойиш қилинди. [gallery link="file" ids="3721,3723,3724,3725"]

 Унда ёрдамга муҳтож инсонларнинг ачинарли ҳолатлари тасвирланган эди. Кечроқ яна бир мажлис уюштирилиб, унда жамият орасида машҳур бўлган Доктор Абдуллоҳ Муслиҳ ва Доктор Умар Абдулкофий нутқ қилдилар. Ушбу мажлисда зал лимо-лим тўлди. Ҳозир бўлганлар суҳбатни мароқ билан тингладилар. Суҳбат эса аёл кишини хайрия ишларини бажаришига ундовчи насиҳатлардан иборат эди. Насиҳатни эса фақатгина аёлларга эмас, эркакларга ҳам юзлантирилди. Мажлис ниҳоясида ушбу икки улуғ инсонлар тақдирландилар. Сўнгра Абдулазиз Аҳмад Ғаном томонидан меҳмонлар учун уюштирилган зиёфатга ҳамма ташриф буюрди.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Биринчи фасл Фейсбукнинг умумий одоблари Эй карамли мусулмон Билгинки, «Фейсбук» деб аталмиш оламнинг лозим тутиш вожиб бўлган одоблари бор. Улар давоми...

23:36 / 19.02.2019 2536
embedhttpswww.youtube.comwatchvj9FsMvJj9Uembed Ошхонамизга хуш келибсиз Бугун сиз билан уй шароитида лаваш тайёрлаймиз. Бунинг учун қуйидаги масаллиқлар товуқ гўштининг кўкрак давоми...

10:45 / 19.03.2017 37643
Ислом дунёсида  катта йўқотиш, Мўминлар бошида аламли ёзиқ. Аллоҳ ҳузурига кетдилар шошиб, Ҳурматли Шайхимиз Муҳаммад Содиқ. Қайнаб чиқаётган илм давоми...

23:30 / 04.02.2017 5544
Саҳобиялар ҳаёти Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо Ислом учун ўзини фидо қилган биринчи аёл, жасорат, шижоат ва қўрқмаслиги, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

10:00 / 04.11.2019 8279