Ҳайрат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Эй Одам фарзанди!

Киши ўлимга иймон келтириб, яна қандай хурсанд бўлаётганидан ажабландим. Ҳисоб-китоб бўлишига иймон келтириб, мол-дунё тўплаётганига ажабландим. Охиратга иймон келтириб, нечук роҳатланаётганига ажабландим.

 Дунё ва унинг заволига ишониб, нечук хотиржам бўлаётганига ажабландим. Тилида олим, қалбида жоҳил кишидан ажабландим. Сув билан ўзини покласа ҳам, қалби покланмаган кишидан ажабландим. Одамларнинг айби билан машғул бўлиб, ўзининг айбларидан ғофил қолган кишидан ажабландим. Аллоҳ таоло кузатиб турганини билган ҳолда яна қандай Унга осийлик қилаётган кишига ажабландим. Ўзининг якка ҳолда ўлишини, якка ҳолда қабрга киришини, якка ҳолда ҳисоб-китоб қилинишини билатуриб, нечук Парвардигоридан ўзгани дўст тутган кишидан ажабландим. Ҳақиқатан Мендан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, Муҳаммад алайҳиссалом Менинг бандам ва Расулимдир».

Мавзуга оид мақолалар
   Ҳар куни кичик ўғлимни боғчага олиб кетаётганимда мени турлитуман саволларга кўмиб ташлайди . Баъзан уларга кичкинтойимнинг қизиқувчанлигидан хурсанд бўлиб давоми...

00:52 / 27.02.2017 4626
Бугун «Quran.uz» сайтининг 10 йиллигига бағишланган илмиймаърифий анжуман бўлиб ўтди.  Анжуманда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик, Тошкент шаҳар бош имомхатиби давоми...

00:51 / 31.01.2017 4794
Фейсбукда дўппи ва рўмол миллий қадрият сифатида оммалашмоқда Фейсбук тармоғининг ўзбек сигментида сўнгги кунларда аввал дўппи, унинг ортидан рўмол флешмоблари давоми...

01:59 / 09.01.2018 3128
 «Аркон» кўплик сийғасидаги сўз бўлиб, унинг бирлиги рукндир. «Рукн» луғатда бурчак маъносини англатади. Худди бурчак уйда асосий нарса бўлганидек, рукн ҳам давоми...

03:54 / 11.10.2016 6000