Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак! Дунёда байрамлар тўлиб ётибди, Уларнинг асли бир чўпчак, ё эртак. Бугун ҳатто қуёш гўзал отибди, Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак! Гуллар билан тўлиб-тошганда саҳро, Чўлда гуллагандай энг гўзал чечак Иймон лаззатидан олингиз баҳра, Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак! Шафақнинг қўйнига яширинган оқ Гўзал тонг отди деб бергандай дарак, Буюк этиқоднинг рамзи ўлароқ Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак! Дунё муҳаббатин ўзга жойлаган Ойнинг юзни ёпар, эҳтимол, этак. Расулуллоҳ севиб байрам айлаган Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак! Куфру ширк, маъсият, бўҳтону ғийбат Исломсиз йўлкага сочганда печак Мўмин биродарим, тилагим фақат Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак! Чиркин жамиятлар етарли сабоқ, Кўрдик: ҳар бир кунни қилдилар эрмак. Аслида, энг ёмон ишлардан йироқ Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак! Бошимиз саждада бўлса тонггача, Қадр кечасини бўлсак бир топмак. Келажакда келар Рамазонгача Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак!  
Мавзуга оид мақолалар
  Масаллиқ 1 кг ун, 50 гр хамиртуруш, 2 стакан сув, 300 гр жизза, 2 чой қошиғида туз солинади. Уй нонининг тўқ тутарлигини орттириш ва лаззатини яхшилашга қаратилган давоми...

02:06 / 29.11.2016 3312
Қуёшни ҳам кулдириб, Қалбга сурур тўлдириб, Дўстларни суюнтириб, Рамазоним келмоқда Саҳар туринг, ёронлар, Хатм қилинг Қуръонлар, Дод деворсин давоми...

07:56 / 24.12.2016 4118
 Мадинада муҳтожларга бериладиган таомларни тарқатишда Умар розияллоҳу анҳунинг ўзлари ҳам иштирок этардилар. Бир куни бир кишининг чап қўли билан таом давоми...

11:30 / 18.03.2017 3542