Ҳасан Басрийни йиғлатган қиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳасан Басрийнинг ҳузурларига бир киши келиб:
– Эй имом! Менинг бир қизим бор, кечаю кундуз йиғлайверганидан кўзлари кўр бўлди. Ёнига бориб, бу ҳолга бир чора кўрсангиз, – деди.
Ҳасан Басрий рози бўлдилар ва бордилар. Сўнг қизга:
– Қизим, нимага йиғлаяпсан? Ҳатто бундан кўзларинг ожиз бўлиб қолибди, сабабини айт, чора бордир, – дедилар.
Қиз жавоб берди:
– Икки сабабдан йиғлайвериб, кўзларим кўрмай қолди. Биринчиси, агар бу кўз охиратда Аллоҳни кўрадиган бўлса, У Зотга минглаб кўзлар фидо бўлсин, менга унинг ҳеч қандай қиймати йўқ. Иккинчиси, агар охиратда бу кўзлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони кўришга лойиқ бўлмаса, мен буни нега кўз дея олиб юрибман?! Аллоҳ бундай кўзларни бу дунёда иккисини ҳам кўр қилсин.
Қизнинг бу сўзини эшитган Ҳасан Басрий:
– Мен бу ерга насиҳатчи ва табиб бўлиб келган эдим. Ҳолбуки, ўзим насиҳат ва шифо топиб кетяпман, – дея ўзини йиғидан тўхтата олмади…

«Маноқиби авлиё» китобидан Ғиёсиддин Юсуф таржима қилди.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
  Масаллиқлар 1 кг оқ ун, 2 стакан илиқ сут, 1,5 чой кошиқ туз, 30 г хамиртуруш, 200г сариёғ Ўзбекистонда илгари чорва билан машғул бўлган аҳоли муқим бир жойда турмагани давоми...

02:05 / 29.11.2016 3370
embedhttpswww.youtube.comwatchvSDb3Wkbs1XYembed

01:59 / 02.05.2018 1966
Молмулклар ичида ўзидан закот олинмайдиган, лекин эгасига даромад келтириб турадиганлари бор. Ҳозирда баъзи кишилар кўплаб бинолар қуриб, ижарага қўядилар ва давоми...

04:41 / 18.12.2015 3618