Халқаро Ҳижоб кунида муслималар барча аёлларга ҳижоб кийишни таклиф қилишди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2013 йил 1 февралда АҚШдаги муслима аёллар ташкилоти мусулмон бўлмаган аёллар ҳамда ҳижоб киймайдиган муслималарга бир кунга ҳижоб кийишни таклиф қилишди. Бунинг мақсади –  ҳижоб кийган аёл ўзини қандай ҳис қилишини синаб кўриш.

World Hijab Day.com. сайтида 1 февралда нишонланадиган Халқаро ҳижоб кунининг шиори сифатида «Кўпроқ илм. Кўпроқ тушуниш. Кўпроқ тинчлик» жумласи келтирилган.

Фаоллар ҳижобнинг мазмун-моҳиятини тушуниш учун шунчалик гап-сўзлар орқали эмас, балки китоблардан, имомлардан ёки ҳижоб киядиган муслималарнинг ўзидан билиб олишга, яъни «манбаларга мурожаат қилиш»га чақирмоқдалар. «Яратувчи Зот бўлган Аллоҳ ҳижобни аёлларни камситиш учун эмас, балки уларни бу дунёнинг нигоҳларидан фориғ қилиш учун фарз қилди. У ҳижоб кийишни аёлларнинг ғурури ва уларни ҳурматлаш рамзи сифатида буюрди»ни ўрганишга тарғиб қилмоқдалар. Ташкилотчилар, ҳижоб аёлларни фориғ қиладими ёки уларга босим ўтказадими, шуни англаш учун аёлларни бир кунга ҳижоб кийишга таклиф қилишди. Илк бора ўтказилаётган бу тадбирга тайёргарлик жараёнида муслималар жамоатчилик орасида кенг эътиборни қаратиш мақсадида, турли хил ижтимоий тармоқларда дунёнинг 15  тилида эълон тарқатишди. «Ислам для всех» сайтининг таъкидлашича, АҚШ учун бундай тадбирлар янгилик эмас. Масалан, Марказий Мичиган университетида доимий равишда «ҳижоб ҳафталиклари» ўтказиб турилади: мусулмон бўлмаган ўспирин талаба қизлар ўзларининг муслима дугоналарининг динга амал қилиш эркинлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида, етти кун давомида бошларига рўмол ўраб юрадилар.  
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир буюк инсон ортида буюк аёл туради, дейишади. Тиришқоқ, солиҳа, муслима аёллар яхши, тақводор авлодни давоми...

11:34 / 25.01.2019 3095
  Аллоҳ таоло айтади «Эй Набийнинг аёллари Сизлар аёллардан бирортаси каби давоми...

07:34 / 08.12.2016 3777
12 май куни «Islom.uz» порталининг мажлислар залида анъанавий «Islom.uz 1434» танловининг якуни ҳамда танлов давоми...

01:00 / 15.12.2016 2486
                             Бўя ва идрок қил

17:09 / 21.09.2017 21312