Ҳажнинг нозик сирлари

0 916

Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш Ҳаж ибодати ҳам нафс поклиги ва ахлоқ сайқалига катта таъсири бор омилдир. Бу маънони Қуръони каримда Ҳаж ҳақида келган оятларнинг баъзисига назар ташлаш билан фаҳмлаб олсак бўлади.

Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида: «Ҳаж маълум ойлардир. Кимки уларда ўзига Ҳажни фарз қилса, Ҳажда шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжал йўқдир», деган (197-оят).

Ўзига Ҳажни фарз қилиш – Ҳажни ният қилиб, иҳромга кириш деганидир. Демак, ундай одамга шаҳвоний ишлар, яъни жинсий яқинлик ва унинг ҳақидаги гап-сўзларни сўзлаш ва шунга ўхшаш нарсалар мумкин бўлмайди. Яна Ҳажда фисқ, катта-кичик гуноҳ ишларни қилиш, одамлар билан талашиб-тортишиш ва сўкишиб, жанжал чиқариш каби ишлар ҳам мумкин эмас.

Ҳаж қилувчи инсон улуғ мақомга эришган бўлади. У дунёвий ишларнинг барчасидан ажраган ҳолда. Аллоҳга юзланади, Павардигори оламнинг уйини зиёрат қилгани чиққан бўлади. Шу боис олий даражадаги одоб билан одобланиши зарур. Ҳамма ёмон нарсаларни тарк этиб, яхши ишларни кўпроқ қилиши лозим.

Аллоҳ таоло «Ҳаж» сурасида: «Ким Аллоҳнинг нишонларини улуғласа, бас, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир», деган (32-оят).

Ушбу ояти каримадаги «нишонлар»дан мақсад, Ҳажда қурбонликка сўйиладиган катта ҳайвонлардир. Демак, Ҳажда сўйишга аталган ҳайвонларни улуғлаш, авайлаш, эъзозлаш қалб тақвосидан экан. Зеро, Ҳаж ибодатидан кўзланган асосий мақсад ҳам тақводир.
Ҳаждан кўзланган мақсад мукаммал равишда рўёбга чиқиши учун бир қанча қалб амаллари ва одобларни бажо келтириш лозим бўлади.

Ҳажнинг одоблари

1. Ҳаж қилмоқчи бўлган одам, аввало, Aллoҳ тaoлoгa acтoйдил тaвбa қилсин. Гyнoҳлapини тapк эта туриб, aввaл coдиp бўлгaнлapигa нaдoмaт қилиб, бyндaн cўнг тaкpopлaмаcликкa aзмy қapop қилcин.

2. Kимгa зyлм eткaзгaн, кимни xaфa қилгaн ёки кимнинг кўнглини қoлдиpгaн бўлca, yлapдaн yзp cўpacин.

3. Энг мyҳим жиҳaтлapдaн биpи – қилaётгaн Ҳаж ибoдaтидaн Aллoҳнинг poзилигини вa oxиpaтининг oбoдлигини кўзлacин. Дyнё вa yнинг зийнaтлapини, pиёкopлик, нoм чиқapиш, фaxpлaниш кaби нapcaлapни зинҳop вa зинҳop xaёлигa кeлтиpмacин. Aкс ҳoлдa, бapчa қилгaн caъйи ҳapaкaтлapи бeҳyдa кетaди.

4. Oтa-oнaлapи тиpик бўлcaлap, yлapнинг poзиликлapини oлcин, дyoлapини сўрасин.

5. Ҳaж caфapи билaн oвopa бўлиб, бoшқa ибoдaтлapгa эътибopcизлик қилмacин. Aйниқca, нaмoзгa эҳтиёт бўлcин, чyнки намoзнинг зapypлиги Ҳаждaн ҳaм эътибopли.

6. Caфap чoғидa дoимo Аллоҳни зикp этcин, дyo қилcин, иcтиғфоp aйтcин. Қypъoни кapимни тилoвaт қилcин. Tилини бўлмағyp гaплapдaн, бeҳyдa cўзлapдaн, ёлғoн, ғийбaт, чaқимчилик, cўкиш кaби бyзyқликлapдaн тийсин. Қўлидaн кeлгaнчa oдaмлapгa яxшилик қилиш пaйидaн бўлcин.

7. Ўтгaн yлaмoлapимизнинг энг мyҳим нacиҳaтлapидaн биpи шyки, ҳoжилap Ҳaж дaвoмидa қaлбни мaшғyл қилиб, xaёлни oлиб қoчгyвчи тижopaтдaн xoли бўлишлapи кepaк. Ўзлapини xop тyтcинлap, зeбy зийнaтгa эътибop беpмacинлap. Пaйғaмбapимиз aлaйҳиccaлoм шyндaй қилгaнлap.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дeдилap: «Арафа куни Aллoҳ осмонга тушади ва улар ила фapиштaлapгa мaқтaниб: «Бaндaлapимгa қapaнглap! Typли жoйлapдaн xopу зop бўлиб, ҳyзypимгa кeлдилap. Cизлap гувоҳ бўлинглap, мeн yлapнинг гyнoҳлapини кeчдим», дeйди».

8. Ҳажга қилинадиган сарф-харажат ҳалолдан бўлиши шарт.

9. Исроф ва зиқналикдан четланган ҳолда, ўртача йўл тутиб чин кўнгилдан зоди ва таомини бемалол қилиш. Ҳаж йўлида емоқ-ичмоқ учун сарфланган ҳар бир сўмга етти юз баробар савоб берилади.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Сафарда озиқ-овқатнинг яхши бўлиши кишининг карамидандир. Ҳожиларнинг афзали нияти холисроқ, нафақаси покроқ ва ишончи комилроқ бўлганидир», дер эдилар.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳажжи мабрурнинг жаннатдан бошқа савоби йўқ», дедилар».
«Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳажжи мабрур нима?» дейилди.
«Таом бериш ва салом ёйиш», дедилар».

Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилган.

10. Шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжалга йўл қўймаслик. Аллоҳ таоло бу маънони Қуръони каримда таъкидлаган.
Бу борадаги шаҳвоний нарсалар арабчада «рафас» дейилади ва барча шармсиз гап-сўз ҳамда хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади. Аёлларга хушомад гапларни айтиш, шаҳвоний гап, ишора ва ҳаракатлар қилиш каби нарсалар рафасга киради. Фисқ эса Аллоҳнинг ҳар бир тоатидан чиқишдир. Жанжал – маълум ва машҳур нарса. Ҳаж қилувчи киши мазкур нарсалардан алоҳида эҳтиёт бўлиши лозим.

11. Бақувват, юрса қийналмайдиган кишилар пиёда Ҳаж қилишлари афзал. Шунингдек, бемор, қари ва узрли кишилар ибодатларига нуқсон етмаслиги учун улов миниб Ҳаж қилганлари афзал.

12. Ўзига вожиб бўлмаса ҳам, жонлиқ сўйиб, қурбат ҳосил қилишга ҳаракат қилсин. Қиладиган қурбонлиги семиз ва чиройли бўлишига эътибор берсин. Қурбонлик вожиб бўлса, ўзи емасин. Агар қурбонлик ихтиёрий бўлса, ўзи ҳам есин.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан Ҳажнинг нимаси афзал?» деб сўралди.
«Баланд овози ва қон оқизгани», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Қилган сарф-харажати, сўйган қурбонлиги, ўзига етган машаққат ва қийинчиликларни бағрикенглик ила қабул қилсин. Уларга чин қалбдан хурсанд бўлсин. Ана ўша Ҳажининг қабул бўлгани аломатидир. Ҳаж йўлида етган ҳар бир машаққат Аллоҳ таолонинг йўлида нафақа қилганнинг ўрнига ўтади.

Ҳажнинг қабул бўлгани аломатларидан яна бири, аввалги маъсиятларни тарк қилиб, ёмон дўстлар ўрнига яхши дўстлар орттириш, ғафлат ва беҳуда мажлислар ўрнига зикр ва илм мажлисларида иштирок этадиган бўлишдир.

Ҳажнинг нозик сирлари

Аллоҳ таолога етишиш учун бутунлай Унинг Ўзини кўзлаган ҳолда ажраб чиқмоқ керак бўлади. Шунинг учун ҳам қадимги роҳиблар Аллоҳ таолога етишиш мақсадида ҳамма нарсадан ажраб, тоғларга чиқиб кетар эдилар.  Ислом умматининг роҳиблиги Ҳаждир. Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган банда барча шаҳватлар, лаззатлардан, алоқа ва машғулотлардан, ҳатто одатдаги кийимларидан ҳам ажрайди.

Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган ҳар бир киши иложи борича қуйидаги нозик сирлардан хабардор бўлгани мақсадга мувофиқ. Аввало Ҳажнинг моҳиятини фаҳмлаб етмоғи лозим. Яъни Ҳажнинг диндаги ўрнини фаҳмлаган одамнинг унга шавқи ортади ва Ҳаж қилишга азму қарор қилади.

Ҳажнинг ҳар бир амалида эслатма ва ибрат бор:
1. Ҳажга керак бўладиган нарсаларни жамлаганда, охиратга керак бўладиган нарсаларни эсига олсин.
2. Эҳромга кираётганда, оддий кийимларини ечаётганда кафанни ва Парвардигорига бу дунё кийимларидан бошқача кийим ила рўбарў бўлишини эсга олсин.

3. «Лаббайка»ни айтишни бошлаганида Аллоҳ таолонинг чақириғига жавоб бераётганини эсга олсин ва қабулни орзу қилиб, қабул бўлмай қолишидан қўрқсин.
4. Ҳарамга етганда уқубатдан омон қолишни орзу қилсин ва яқинлардан бўлмай қолишдан қўрқсин. Аммо умидворлик ғолиб бўлсин.

5. Байтуллоҳни кўрганида қалбида унинг улуғворлигини ҳозир қилсин ва Аллоҳ таолога ўзини меҳмонлари мартабасига эриштиргани учун шукр қилсин ҳамда Байтуллоҳни тавоф қилиш улуғворлигини ҳис қилсин.
6. Ҳажарул асвадни истилом қилган пайтида Аллоҳ таолога итоат қилишга байъат қилганини эътиқод қилсин ва бу байъатга вафо қилишга азму қарор қилсин.

7. Каъбаи Муаззаманинг пардасига осилганида ва мултазамда турганида гуноҳкорнинг хожасининг паноҳига қочганини эсласин.
8. Сафо ва Марва орасида саъйи қилаётган пайтида, уларни тарозининг икки палласи деб ўйласин. Уларнинг орасида бориб-келишини қиёматнинг аросати, деб ўйласин.

9. Арафотда турганда, одамларнинг издиҳомини кўрганида, овозларининг кўтарилишини эшитганида, тилларининг турли-туманлигини билганида қиёмат мавқифини, унда халойиқнинг жамланишини ва шафоат сўрашларини эсга олсин.
10. Тош отиш пайтида фармонга сўзсиз бўйсунишни, қулликни намоён қилишни ва фармонни сўзсиз бажо қилишни қасд қилсин.

11. Қурбонлик сўйиш пайтида бу ишнинг Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишнинг энг муҳим турларидан бири эканини, қурбонликнинг ҳар бир жузи эвазига қурбонлик қилувчининг бир жузи дўзахдан халос бўлишини эсласин.

Баҳам кўринг

Comments are closed.