Аллоҳ таолонинг инъоми

0 403

Фаластинлик кекса муслима аёл ҳаж амалларини бажараётган вақтда кутилмаган совғага эга бўлди- 70 йиллик айрилиқдан сўнг у Саудия Арабистонида ўз туғишган акасини учратиб қолди.
Фотима ал-Харднинг 70 йил илгари акаси билан алоқаси узилиб қолган эди ва уни Мадинаи Мунавварада учратиб қолиб лол қолди.
“Мен уни қайта учратишимга деярли ишонмай ҳам қўйгандим. Лекин мен доимо Аллоҳга ёлворардим, акамни яна қачондир кўришимга қалбимда умид учқуни бор эди. Энди эса, мен унинг хотин ва болалари билан ҳам танишиб олдим. Ҳиссиётларим тўлиб тошган, шубҳасиз,бу-Аллоҳнинг бебаҳо инъомидир”,-дейди Фотима, дея хабар беради IslamNews- Al Arabiya манбасига суяниб.
Қолган фаластинлик ҳожилар ҳам ҳаж амалларини эсон омон бажариб олганлари, ҳамда, Минодаги издиҳом ва Маккадаги кран йиқилишидан саломат қолганлари учун шукрона айтиб, енгил тортганларини изҳор қилдилар.
“Бизга омад кулиб боқди, биз бу йили содир бўлган фалокатларнинг барчасини енгиб ўтдик. Фаластинликлар учун Маккага келиш осон иш эмас”,-дея қайд қилади Фаластинлик ҳожилардан Самиъ ал-Ҳусни.

 

 

Баҳам кўринг

Leave A Reply