Ҳаж китобидан
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

«Ҳаж» сўзининг луғавий маъноси «қасд қилиш» демакдир. Шаръий истилоҳда эса махсус амалларни маълум бир жойда, муайян бир вақтда адо этишни қасд қилишдир.

ИЗОҲ: Махсус жой Каъба ва Арафотдир, муайян вақт эса ҳаж мавсуми, яъни Шаввол, Зулқаъда, Зулҳижжа ойининг илк ўн кунидир. Махсус амал эса Байтуллоҳни тавоф қилиш ҳамда Арафотда туришдир.

ҲАЖНИНГ ФАРЗ БЎЛИШ ВАҚТИ

Ҳаж ҳижратнинг тўққизинчи йили фарз қилинди, умр давомида бир марта ҳаж амалларини адо этиш – фарз. Шароит бўлганида кечиктирмаслик лозим.

 

ҲУКМИ ВА ФАРЗ БЎЛИШИНИНГ ДАЛИЛИ.

Ҳаж исломнинг беш рукнидан биридир ва умр мобайнида бир марта адо этиладиган фарздир. Фарзлиги Қуръони Карим билан собит. Далили эса Аллоҳ таолонинг ушбу мазмундаги ояти каримасидир. «...ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж қилиш бурчи бордир..» (Оли Имрон, 97)

Шунингдек, ҳажнинг фарзлиги қуйидаги ҳадис билан ҳам собитдир:

«Эй инсонлар! Ҳаж сизларга фарз қилинди, бас, ҳаж қилингиз!» Ҳажнинг фарзлиги масаласида барча мусулмон олим ва фақиҳлар якдилдир. Шунинг учун инкор қилган кофир бўлади. Бутун ислом дунёсига иқтисодий, сиёсий ва диний ҳаётларида беҳисоб фойдалар келтирган ҳикматлари туфайли ҳаж йўлга қодир бўлганларга фарз қилинди.

КАЪБАНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ

Каъба ер юзидаги энг биринчи ибодатгоҳдир. Аллоҳ таолонинг амри билан бир фаришта, ривоятларга кўра, Жаброил алайҳиссалом томонидан қурилган. Аммо вақт ўтиши билан унинг фақат пойдевори қолган. Одам алайҳиссалом яратилгач, Аллоҳ унга эски пойдевор устида Каъбани қайта қуришни буюради. Кейинчалик Иброҳим алайҳиссалом, яна эски пойдевор устига Каъбани янгидан қурадилар. Исломиятга қадар Каъба Амалика, Журҳум қабиласи, Пайғамбаримиз бувалари Қусай ва ниҳоят, Қурайш қабиласи томонидан турли даврларда таъмир қилинади. Исломият даврида эса Уммавийлардан дастлаб Язид, сўнгра Абдумалик даврида икки марта қуршаб олинади ва натижада Каъба зарар кўради. Ҳар икки қуршовдан сўнг Макка амири Абдуллоҳ ибн Зубайр( розияллоҳу анҳу) томонидан таъмирланади.

 

Энди ҳажнинг фазилатларидан баъзиларининг баёни: 1. Ҳаж Исломнинг порлоқ ўтмишини эслатади, мусулмонларнинг диний шуурини уйғотади. Чунки ҳажда мусулмонлар Аллоҳнинг уйи Каъбаи муаззамани тавоф қиладилар. Иброҳим алайҳиссалом даврларини ёдга оладилар, намоз ўқийдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида равзаларини зиёрат қиладилар. Исломнинг шон-шуҳратини юксакларга кўтарган қаҳрамон саҳобаларнинг қадамжоларини кўрадилар. Шу сабаб уларнинг қалбида Исломга муҳаббат кучаяди, улуғ аждодлардан ибрат олиш иштиёқи жўш уради.

2. Ҳаж мўминларнинг гуноҳлардан покланиши, Аллоҳнинг марҳамати ва баракоти бандалари устига ёғилиши учун бир василадир. Чунки баъзи олимлар айтишларича, шундай гуноҳлар борки, фақат Арафотдаги вуқуф туфайлигина Аллоҳ уларни кечириши мумкин. 3. Ҳаж ойлари мусулмон мамлакатларининг турли санъат асарларини танитувчи халқаро кўргазма, баракотли тижорат мавсумидир.

Ҳажда нафақат ваҳий инган тупроқларда яшаётган халқларнинг, балки узоқ диёрлардан келган зиёратчиларнинг ҳам катта иқтисодий манфаатлари бор.

4. Ҳаж улкан ҳаёт мактаби, яъни мусулмонлар орасида ўзаро ёрдамлашув ва маълумот алмашинувига сабаб бўладиган сафардир. Киши ҳаж сафари асносида кўплаб мамлакатлардан келган турли-турли миллатларни кўради. Уларнинг ҳаёт тарзлари ва урф-одатлари билан танишади, ибратланади, ҳаётий тажрибалар орттиради. 5. Ҳаж кучли иродага эга бўлган, Аллоҳнинг тавфиқ ва ёрдамига чин дилдаан ишониб, таваккул қилган кишилар бажара оладиган бир машаққатли ибодатдир. Бу машаққатлар ҳожининг ахлоқини гўзаллаштиради, қўполлигини кетказиб, унга оддий имконлар билан яшашни, камтарликни ва сабр-бардошли бўлишни ўргатади. 6.Ҳаж бойю камбағал, амалдор-хизматcи – ҳаммаси ҳам Аллоҳнинг ожиз бандалари эканини кўрсатувчи, ҳақиқий тенглик ва биродарлик кўзгусидир. Чунки ҳажда барча ҳожилар дунё ва унинг зийнатларидан қалбан узиладилар, барча бир хил либос – эҳром кийиб, яхши сўзларни айтиб, худди оддий бир инсондек ойдин туйғуларга тўлган қалб билан ягона Аллоҳ таолога ёлворадилар. Ҳамманинг кийгани эҳром барча мусулмонларнинг орасидаги ҳақиқий тенгликка ишорат қилади. Чунки киши қабрга ҳам эҳромга жуда ўхшаш матога ўралиб кетади. Бу эса киши солиҳ амаллар билан охиратга тайёргарлик қилишга ташвиқ қилади. Ояти каримада айтилганидек: «ОХИРАТ УЧУН ТАЙЁРЛАНГАН ЗОДИ РОҲИЛАЛАР ИЧИДА ЭНГ ХАЙРЛИСИ ТАҚВОДИР».  

Абул Ихлос Шурунбилолий, Абу Зайд Шиблий «Нурул Изоҳ» дан олинди. (Муслима Робиа).

 

Мавзуга оид мақолалар
Валид ибн Нумайр ибн Авсдан ривоят қилинади «У отасининг «Улар «Солиҳлик Аллоҳдан, одоб оталардан», дейишар эди», деганини эшитган экан».  Шарҳ Бу ривоятдан давоми...

23:03 / 29.10.2016 4851
Ота дарсни Холид ва Фотимадан ҳолларини ва мактабда нималар қилганларини сўраш билан бошлади. Сўнгра Аллоҳнинг китоби Қуръони Каримдан ёд олганларини текширди. давоми...

08:43 / 24.12.2016 5729