Гулкарамли таом
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=kINMidpaQk8[/embed]

(Димланган) Гулкарам 

Масаллиқлар: 1 та кичкина гулкарам; 250 гр тўғралган гўшт (ёки қийма); 1 боғ кашнич; 2 бош саримсоқ; лимон суви , туз , қора мурч , янчилган ва бутун (янчилмаган ) зира. Тайёрланиши: Товага 2 ош қошиқ зайтун ёғи соламиз (гулкарамимиз қовуриб олинган бўлганлиги учун кўп ёғ солинмайди). Саримсоқнинг кетидан тўғралган кашнични қовуриб олиб, товадан ликопчага олиб қўямиз. Товага яна озгина ёғ солиб, гўштни қовурамиз. Кейин унга аввал қовуриб олган саримсоқ ва кашничимизнинг ярмини қўшамиз (қолгани безакка). Сўнг устига олдиндан қовуриб олинган гулкарамни терамиз, озгина сув қуямиз, табимизга кўра туз ва зираворлардан соламиз. Кейин лимон суви ва яна озгина сув қуйиб, паст оловда гулкарам юмшоқ бўлиб пишгунича 15-20 дақиқага димлаймиз. Мана, гулкарамимиз тайёр бўлди. Уни ўзини ёки димланган оқ гуруч билан ҳам истеъмол қилсангиз бўлади. Бугунги таомимиз ҳам сизларга манзур бўлади, деган умиддамиз.

muslimaat,uz

Мавзуга оид мақолалар
У Зот сени вужудинг қамоғидан шуҳудинг фазосига чиқариш учун сени воридга эриштирди. Аллоҳ таоло аввало Ўз ҳузуридан нур юборди, сўнгра бандани мана шу нур давоми...

00:28 / 07.12.2018 2721
embedhttpswww.youtube.comwatchvA72kY2gE3ucembed

02:22 / 08.09.2016 3479
Оиша РАШОД  СЕҲРЛИ РЎЙХАТ  Оила саодати учун Рамазондан келган сеҳрли рўйхат  Араб дунёсига ўз кўрсатувлари орқали танилган, телеканалларда Ҳадиси шарифлар давоми...

01:12 / 01.06.2017 9056
Ҳар йили 5000дан ортиқ Британияликлар Исломни қабул қилишаётир. Уларнинг ярмидан кўпи оқ танлилар ва уларнинг 75 и аёлларни ташкил қилади. Жейн Кемп полициячи ўз давоми...

08:13 / 21.12.2016 2344