Кераксиз буюмдан гул идиш ясаш

0 5 067
Кераксиз нарсаларни ташлаб юборишга шошилманг. Улардан ҳам керакли буюмлар ясаса бўлади. Масалан, гул идиш ясаш учун консерва банкаси ва шунга ўхшаган идишлар, пичоқча, қайчи, айлана шаклдаги қоғоз, рангли бўёқ ва озроқ майда оқ тошчалар оламиз.

Аввал банкани устига қоғозни қўйиб, пичоқча ёрдамида чизиб чиқамиз. Чизиқ бўйлаб қайчи билан кесамиз, идишнинг чекаларини оз-оздан кесиб, чекаларини текислаб чиқамиз.

Идишга аввал оқ бўёқда ранг бериб, сўнгра ўз хоҳишингизга қараб безатишингиз мумкин. Идишларни безатиб бўлгач, хоҳлаган гулингизни унга жойлаб, устидан озроқ безак учун тошлар ҳам солсангиз бўлади. Агар консерва банкаси бўлса, тепасидан иккита тешик очиб, ип ўтказиб илиб қўйсангиз ҳам бўлади.

Зебунисо Абдужалил тайёрлади.
Баҳам кўринг

Leave A Reply