Грузияда «Мусулмон аёллар жамияти» ташкил этилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Грузия Мусулмонлар идораси қошида «Мусулмон аёллар жамияти» ташкил этилди, деб хабар қилади Кавказ онлайн. Грузия Мусулмонлар идораси раиси ҳожи Рамин Игидовнинг айтишича, «Мусулмон аёллар жамияти» мамлакатдаги турли аёллар ташкилотлари ва  Грузия Мусулмонлар идораси ўртасидаги амалий ишларни йўлга қўйишга ёрдам беради.

Мамлакатдаги аёллар ташкилотлари ижтимоий, маданий, диний соҳаларда иш юритиб, турли тадбирлар ўтказиб туради. Шунингдек, «Мусулмон аёллар жамияти» оила ва аёлларга хос масалаларда ҳам иш олиб боради. Бу масалаларга эса тарбиявий ҳамда диний нуқтаи назардан ёндашилади. Жамиятга диний илми бўлган 15 та аёл аъзо бўлган.

 Интернет материалларидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Муслималар ҳижобда ўзларини «ҳимояланган», «хавфсиз» ва «муҳтарама» деб ҳис қилишларини айтар эдилар ҳижоб Ислом динида аёлларга фарз қилинган камтарона либос давоми...

09:25 / 08.02.2017 3918
ҲАСИПЛИК ГЎШТ Беихтиёр тамшанди. Тили танглайига зулукдек ёпишиб, ҳаракатсиз тўхтади. Лабини яламоқчи бўлганди, оғзига қуруқ, дағал, қоғоздек шиқирлаган нарса давоми...

01:07 / 07.03.2017 3894
Машаққат ортида, албатта, енгиллик бордир Шарҳ, 5. Аллоҳ таоло бандаларини синаш учун уларга турли машаққат, балоофатлар, касаллик ва кулфатлар юборади. Ожиз қилиб давоми...

08:59 / 29.12.2016 4994
Нозик хилқатлар заволи Аёл гўзаллик, садоқат ва меҳрмуҳаббат тимсоли ҳисобланади. Аёл бу меҳрибон она, суюкли ёр, оқибатли опа ёки сингил, суюкли бувижон. Аёлга давоми...

23:25 / 21.05.2017 3576