Гўдак тилидан (йигирма биринчи кун..)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигирма биринчи кун...

Ассалому алайкум. Бугун йигирма биринчи кун.

Эрталаб кўчага чиққан эдим. Ҳар доимгидек олдимдан Анвар амаки чиқиб қолдилар. Салом бердим. Алик олдилар. Одатдагидек у киши яна маҳзунлар. Орадан бир йил ўтса ҳам у кишини бирор марта кулганларини ҳам хурсанд бўлганларини ҳам кўрмадим.

Сизларга айтсам бир йил олдин бир воқеа бўлган эди. Анвар амакининг ўғиллари Аброр билан ҳар доим бирга ўйнаб юрардик. Уларникида доим уруш-жанжал бўларди. Аброр кўпинча уйидан йиғлаб чиқар, «-Нима бўлди?» десак, «Дадам урдилар!» дер эди.

Ҳар доим хар ҳил жойи қизарган ё кўкарган бўларди. Уларни кўриб қўрқиб кетардим. Бир куни маҳалламизда болалар билан ўйнаб юргандик. Аброр ҳам биз билан эди. Бир пайт дадаси маст ҳолатда кела бошлади. Бақириб Аброрни чақирди. Дадасини кўрган Аброр чўчиб тушдида дадисини олдига югуруб кетди.

Роса қийналиб дадасини уйига олиб кириб кетди. Биз эса Абрордан яна ҳавотир олардик. Кейин уйга кириб кетдим. Бир вақт кўчада бақир чақир бошланди. Ҳайрон бўлиб ойнадан қарадим. Қарасам Аброрнинг ойиси бақириб йиғлаётган эканлар. Мен эса нима бўлаётганини тушунмас эдим. Орадан озгина вақт ўтиб уйга дадам кирдилар. Югуриб олдиларига бордимда:

- Дада кўчада нима бўлябти? Аброрнинг ойиси нега йиғлаяпдилар? - дедим. Шунда дадам чуқур ҳўрсиндиларда:

- Аброрни машина уриб кетибди, - дедилар. Орадан икки кун ўтиб Аброрнинг уйимиз яқинидаги қабристонга кўмишди. Кейин билсам ўша куни Аброрни, дадаси Анвар амаки жуда қаттиқ урибдилар. Охири Аброр чидай олмай кўчага югуриб чиқиб кетибди. Югуриб машина йўлига чиқиб кетганида тез келаётган машина тўхтай олмай уни уриб юборибди.

Бечора ўртоғим ойисини чақириб-чақириб вафот этибди.

Ўшандан бери Анвар амаки ароқ ичмайдилар. Деярли ҳар куни қабристонга борадилар. Кўпинча йиғлаб юрадилар. Бу йил дадам билан таровеҳга қатнаябдилар.

Мен эса ўртоғимни ҳар доим дуо қиламан. Уни жуда соғинаман...

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, шайx ҳазратлари, илтимос, маслаҳат берсангиз. Биз уйда бироз қурилиш қилган эдик, шунга онам деворнинг бир чеккасига исириқ, тош ва кўзмунчоқ осиб давоми...

07:40 / 09.12.2016 3840
Кимдир бойликни автомобиллар, телефонлар ва уйларни ҳаётдаги энг муҳим нарсалар деб билади. Баъзилар эса ўзларининг бошқалар билан муносабатларидаги давоми...

06:42 / 19.06.2019 1895
  Сайёрамизнинг шимолида бир масжид бор... Уни ким қурдирган Аввалроқ Бухоро амири Саид Абдулаҳадхон ҳомийлигида СанктПетербургда қурилган қадимий масжид ҳақида давоми...

03:58 / 11.06.2018 2055
Тошкент шаҳар бош отинойиси Дилбар Отабоеванинг Muslimaat.uz сайти 10 йиллик тадбиридаги нутқи httpswww.youtube.comwatchvMeuPVqRkPJ0ampfeatureyoutu.be

15:05 / 22.10.2017 3000