Гўдак тилидан (учинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Учинчи кун...

Ассалому алайкум! Учинчи кунга ҳам кириб келдик. Бугун ҳаво бир оз иссиқроқ.

Тонгда саҳарликдан кейин дадам билан бомдод намозини ўқиш учун масжидга йўл олдик. Йўлда кетаётганимизда ерда қимирлаётган бир нарсага кўзим тушди. Югуриб бориб қарасам, қушча экан. Қоронғуда қулаб тушганми, билмадим, учолмасдан ерда ётибди. Дадам ҳам кўриб, дарров қўлларига олдилар. Масжидга етиб борганимизда дадам қушчага сув бердилар. Кейин эса масжид қоровули Аҳмад амакига қушчани топширдилар. Намоздан кейин чиқсак, Аҳмад амаки қушчани кичкинагина қафасга солиб қўйган эканлар.

Дадамдан қушчани ўзимиз билан олиб кетишимиз ҳақида сўрадим. Рози бўлдилар. Уйга олиб бордик.

Уйга киришимиз билан ойим қушчани кўриб, дарҳол қўлимиздан олдилар-да, каттароқ қафасга кўчирдилар. Сўнг қанотларига малҳам суртиб, сув ва дон бердилар. Ўлиб қолмасайди, дея роса қўрқдим. Дадам қушча тез орада яхши бўлиб қолишини айтдилар.

Маҳалламиздаги Арслон исмли бир бола яқинда бир қушни тутиб олган эди. Унга кўп озор берди. Роса қийнади. Охири ўлиб қолди.

Дадамга бу ҳақда айтсам, у киши: «Ҳеч бир жонзотга озор бериб бўлмайди, уларни ҳам Аллоҳ сен ва мени яратганидек яратган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қушларга озор беришдан қайтарганлар», дедилар.

Мен ҳам жонзотларга асло озор бермайман! Тўғри, анча олдин бир марта билмасдан чумолини босиб қўйган эдим. Кўрмай қолгандим-да. Энди ҳеч қачон чумолиларни босиб олмасликка ҳаракат қиламан.

Энди қушчадан хабар олиб келай-чи. Сизлар билан эртага яна гаплашамиз.

Мавзуга оид мақолалар
Ислом лашкари ўрта ер денгизи мамлакатларини фатҳ қилган кун буюк ва бахтли кун бўлди. Мусулмонларнинг шодликдан кўзлари ёшларга тўлди. Аллоҳ уларга кутмаган давоми...

04:41 / 22.11.2016 3725
 «Эй Одам фарзанди Молдунё менинг молимдир. Сен эса менинг қулимсан. Молимдан сенга ҳеч нима қолгани йўқ. Илло, еб йўқ қилдинг ёки кийиб тўздирдинг, ёхуд садақа давоми...

09:53 / 19.01.2017 4397
gallery sizelarge linkfile ids17420,17421,17422,17423,17424

05:57 / 09.12.2016 5279
  Инсоннинг олд ва орқа тараф жинсий аъзоларидир чиқадиган нарсалар пешоб, ахлат, ел, мазий, вадий ва манийлардир. Одатдан ташқари чиқиши мумкин бўлган давоми...

00:28 / 04.05.2017 37754