Гўдак тилидан (ўн еттинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн еттинчи кун...

Ассалому алайкум! Бугун ўн еттинчи кун! Бугун дадам билан бозорга бордик.

Бозорда одам кўп. Одамданам сотилаётган нарсалар анча кўп. Айниқса мевалар. Кираверишда ўрик, гилос дейсизми, олма шафтоли, бир-биридан чиройли мевалар терилиб турибди.

Лекин бир нарса мени жуда хафа қилдида. Бозорга киришимиз билан қарасам қанчадан-қанча одамлар мевалардан еб кўришяпти. Сотувчилар ҳам бири сув ичган, бошаси овқат еганча ўтиришибди.

Ўзимча ўйлаб қолдим. Рамазон ойи бозордагилар учун эмасмикана? Нега ҳамма рўза тутганда бозорда бунчалик кўп одам рўза тутмай юрибди? Ёки уларга мумкинмикин рўза тутмаслик?

Охири дадамга қараб:

- Дада, дада бозордагилар нега нарса еб, сув ичиб юришибди? Ёки улар рўза тутмаса ҳам бўладими? Ахир ўзингиз ҳамма рўза тутиши керак дердингизку, - дедим

Шунда дадам:

- Эҳҳ ўғлим! Тўғри айтасан. Аслида улар ҳам рўза тутишлари керак. Бу Аллоҳнинг барчамиз учун буйруғи. Агар улар ҳам рўза тутганларида эди, бозорларимиз ҳам, унда ишлайдиганлар ҳам бўшқача бўлишарди. Бозорда ҳеч ким бир-бирини сўкмас, урмас эди. Ҳозирчи? Ўн бир ой қандай аҳволда бўлса ўша-ўша аҳволда турубди, - дедилар.

Кейин иккимиз мевалардан олиш учун ўрик сотаётган кишининг олдига бордик. Дадам сотувчига:

- Ўрик неча пул? Шиеинми ўригингиз? - дедилар.

Сотувчи амаки эса:

- Албатта ширин! Истасангиз еб кўринг! - деб, дадам га битта ўрик узатди. Шунда дадам:

- Оғайни! Ахир ҳозир Рамазон ойику! - дедилар.

Шунда ҳалиги киши:

- Бўлмаса оғлингиз еб кўриб, айтсин! - дедилар. Мен эса бу гапни эшитиб қўрқиб кетдим. Ахир ўрикни есам рўзам бузиладику. Кейин савоб ололмайман. Рўза эканимни айтай десам дадам «-Ҳеч кимга айтма, савоби камаяди» деганлар. Охири нима қилишимни билмай, сотувчи амакига қараб:

- Амаки! Лекин мен ҳам рўзаманда! - дедим. Шундан кейин сотувчи амаки негадур уялиб ерга қарадилар. Кейин мен дадам билан кетдим.

Мавзуга оид мақолалар
 Марям исми Қуръони Каримда исми зикр қилинган ягона аёл кишининг исмидир. Бошқа аёллар ҳақида сўз кетганда давоми...

09:45 / 10.08.2018 3596
  Аллоҳ Таоло қудсий ҳадисда бундай марҳамат қилган «Мени бандам қандай гумон қилса, Мен шундайман. Мени давоми...

12:03 / 22.01.2017 4198
Биринчи ҳижобли соқчи Бундан аввал аёлларга хос бўлмаган касблар ҳақида ёзган эдик. Аммо сўнгги давоми...

07:43 / 31.03.2017 4239