Ғаройиб сўзлар

0 1 146
Сукут ― бу сўзлашиш илмидаги энг қийин илмдир.
 Миш-миш ― товуш тезлигидан ҳам тез тарқалувчи нарса.
 Мунофиқ ― борингда сени мақтайди, йўғингда сенга хиёнат қилади.
 Иш ― кундалик озуқа бўлиб, у билан барча турдаги очлик тўйғизилади.

Сирлар ― лозим бўлган вақтда бошқалар сенинг зиддингга фойдаланишлари мумкин бўлган маълумотлар.

Муҳаббат ― шундай ҳиссиётлар оролики, унинг ҳар тарафи мусибатлар билан ўралган.

Тўғрилик ― шундай қитъаки, ундан кейин бошқаси кашф қилинмайди.

Араб тилидан Назокат таржимаси
Баҳам кўринг

Leave A Reply