Фитр садақаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 
  • Фитр садақаси (садақаи фитр) Рамазондан фитрга (оғиз очиқлигига) чиқиш муносабати билан берилгани учун ҳам шундай ном олган. Садақаи фитр рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш, мискинлар учун эса таомланиш бўлиши учун жорий қилинган.
  • Рўзадор одам Рамазон ойида рўза тутар экан, гоҳида оғзидан билиб-билмай турли гап-сўзлар чиқиб кетган бўлиши, шунингдек, баъзи ножоиз амалларни қилиб қўйиб, шу сабабдан кўнгли ғаш бўлиб юриши мумкин. Ана шундай ғашликларни ювиб юбориш учун садақаи фитр жорий қилинган.
  • Ҳанафий мазҳаби уламолари фитр садақасини бериш ийд куни тонг отиш билан вожиб бўлади. Аммо Рамазоннинг аввалидан бераверса ҳам бўлади, намоздан кейинга қолдирмаслик керак. Мабодо ийд намозигача бера олмаса, намоздан кейин беради-ю, савоби кўп бўлмайди, аммо бериши шарт. Фитр садақаси ҳур, мусулмон ва ўсмаса ҳам закот нисобига эга бўлган одамга вожибдир.
  • Садақаи фитр мискинларга берилади, улар уни таом қилиб ейдилар, хурсанд бўладилар, ийд кунлари қувончларига қувонч қўшилади. Шунинг учун ҳам ҳар ўлкада ўша ернинг энг кенг тарқалган таомидан садақаи фитр берилсин, дейилган. Шунда энг кўп одам манфаат олган бўлади.
 
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир мусулмон билиб қўйиши лозим бўлган ҳақиқатлардан бири шуки, камолот сифатлари ила энг олий даражада давоми...

08:24 / 10.11.2016 3462
embedhttpswww.youtube.comwatchv5xqg3FHnOYsfeatureyoutu.beembed

12:52 / 10.03.2018 2159
Muslimaat.uz сайти жамоаси сайтимизда фаолият юритган Муслимахон Тешабоеванинг падари бузруквори ва бувиси давоми...

15:31 / 04.01.2020 1644
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мўминларнинг иймони давоми...

14:20 / 12.11.2016 5054