Фитр, фидя ва закот нисоблари миқдори маълум бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муборак Рамазон ойи кириши биланоқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 2018 йил учун закот, фитр ва фидя нисоблари миқдори маълум қилинди. ЎМИ Фатво ҳайъати барчага қуйидагиларни билдиради: – милодий 2018 йил (ҳижрий 1439 йил) учун закот нисоби: 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорлардаги ўртача нархи 188.235 сўм атрофида экани эътиборга олиниб, 85 грамм тилло ҳисобидан закот нисоби 16.000.000 сўм, мазкур сумманинг қирқдан бир ҳиссаси, яъни 400.000 (тўрт юз минг) сўм миқдорда закот чиқариш; – бу йилги фитр садақасининг миқдори вилоят, шаҳар ва туманларимизнинг бозорларидаги 2 килограмм буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгиланди: масалан, 2018 йилда Тошкент шаҳар бозорларида 1 килограмм буғдойнинг нархи ўртача 2500 сўм бўлса, демак, 2 килограмм буғдой нархи 5000 сўм; – бу йилги фидя миқдори доимий узр билан рўза тутолмайдиган кишилар учун: битта оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати ўртача 12.000 сўм, деб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати маълумоти

Мавзуга оид мақолалар
Шахсий саҳифага профилга доир одоблар Шахсий саҳифангда бериладиган матнлар исломий шариатимизга мувофиқ давоми...

07:17 / 02.03.2019 2917
АВОКАДО  Аллоҳнинг буюк инъомларидан бири  бу  Авокадо меваси бўлиб, у гўёки айнан аёллар учун давоми...

13:49 / 03.03.2017 36903
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин. Вассолату вассаламу аъла хойри холқиҳи давоми...

14:57 / 05.02.2017 8845
Учинчи Бошқа ҳукмлар Шахсий саҳифа профиль маълумотларида ёшини ёлғон равишда ёзишнинг ҳукми Бу ҳам давоми...

16:00 / 11.09.2019 2607