Парламент расмий равишда 1 феврал санасини Ҳижоб миллий куни сифатида эътироф этди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

21 асрда ҳижобли аёлларни телевизор экранларида, ишбилармонлар даврасида ва ҳукумат органларида учратиш мумкин. Филиппин парламент қўмитаси 968-сонли қонун лойиҳасини тасдиқлади, унга кўра 1 феврал санаси мамлакатда расмий равишда Ҳижоб миллий куни ҳисобланади. Минданаодан депутат бўлмиш Жалия Турабин-Хатаман тушунтиришига қараганда давлат миқёсида ушбу санани киритишдан мақсад – ҳижоб исломда буюрилганлиги тўғрисида жамиятни ҳабардор қилиш ва бадгумонликка қарши курашиш. «Ҳижобли аёллар дунё бўйича қийинчикларга дучор бўлишади, доим муслималар шафқатсизликка ва зулумга юз тутганлиги тўғрисида ҳабарллар келади» ABS-CBNга таянган ҳолда парламентарийни сўзларини келтиради IslamNews. Ҳижоб миллий кунига бағишланган чора-тадбирлари билан Филиппин мусулмонлари ишлари бўйича давлат хайати шуғулланади. Айтиб ўтиш жойизки, 1 февралда нишонланадиган Халқаро ҳижоб куни 2013 йилда Назма Хон исмли Америкалик муслима томонидан ўйлаб топилган ва хозирги кунда жаҳон миқёсига кўтарилган.

Мавзуга оид мақолалар
                                                       Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва давоми...

05:07 / 05.02.2018 3415
Аллоҳнинг раҳматин, нусратин кутгин Барча кўз уйқуга чўмган тунларда Асрий занжирларни елкадан давоми...

13:46 / 18.11.2016 5796
Аллоҳ таоло «Эй иймон келтирганлар, касб қилган нарсаларингизнинг покларидан инфоқ қилинглар», деган давоми...

04:06 / 09.10.2016 2946
 Албатта, муваффақиятли мураббийнинг сифатларидан бири фарзандлар олдидаги бурчи, масъулиятини ҳис давоми...

15:16 / 09.01.2017 3507